Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. С ташкилотда А ташкилотни қўшиб олиш санасига устав фонди бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади (рақамларда келтирсангиз)? 2. С ташкилотнинг устав фондида А ташкилот таьсисчиси – жисмоний шахснинг улуши 310 минг АҚШ доллари. А ташкилот таьсисчиси томонидан А ташкилотнинг устав фондига киритилган улуш бўйича курс фарқлари С ташкилот балансида қай тарзда акс эттирилади? 3. A ташкилотни тугатиш балансида соф активлар қиймати -550 млн сум, у С ташкилот балансида қандай акс эттирилади?
29.03.2017 йилда А юридик шахс ва Б хорижий юридик шахс биргаликда С қўшма корхонани ташкил этишди. С юридик шахснинг устав жамғармаси 610 минг АҚШ доллари, А юридик шахснинг улуши 310 минг акш доллари, Б нинг улуши 300 минг АҚШ доллари. С юридик шахснинг ташкил этиш санасида 1 АҚШ доллари=3595,02 сўмга тенг. 25.05.2017 йилда А ташкилот С қўшма корхонанинг балансига қўшиб олинди. Қўшиб олиш санасида 1 АҚШ доллари = 3820,46 сум. Ягона дарча томонидан рўйхатга олинган С Жамият уставининг янги тахририда А ташкилотнинг ўрнига А ташкилотнинг ягона таьсисчичи, жисмоний шахс келтирилган. Яъни, янги таҳрирдаги устав фондида таьсисчиларнинг улуши қуйидагича тақсимланган: Б ташкилот- 300 минг АҚШ доллари, жисмоний шахс – 310 минг АҚШ доллари. Тугатиш кунига А юридик шахснинг устав фонди 100 млн сўм ва таъсисчи томонидан тўлиқ шакллантирилган. А ташкилотни тугатиш балансида соф активлар киймати минус билан -550 млн сум.


Ответы экспертов
Ответов: 306
30.08.2017

1.Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда А корхонаси якуний молиявий ҳисобот тузади. Якуний молиявий ҳисоботда даромад ва харажатларни ҳисобга олувчи (барча контрактив ва контрпассив) счетлар ёпилиши, ҳамда А корхонасининг соф фойдаси таъсисчининг қайта ташкил этиш ҳақидаги қарорида белгиланган мақсадлар учун тақсимланиши керак (23-сон БҲМС 36-банди).

С корхонаси кирувчи балансни тузишда А корхонасининг якуний молиявий ҳисоботларида келтирилган маълумотларни сатрма-сатр ўз ҳисоботидаги маълумотларга қўшади[1], бунда бухгалтерия ўтказмаларини бермайди. Иккита корхона балансини “1С” программасида бирлаштириш учун ёрдамчи нолли счетлардан фойдаланилади

Кўрсаткичларни киритишда С корхонаси ўз баланси устав капиталига А корхонасининг 0600 счетида акс эттирилган инвестицияларини киритмайди (23-сон БҲМС 26-банди).

 Ундан ташқари С корхонасининг балансига қуйидаги кўрсаткичлар киритилмайди:

  • Ушбу икки корхона ўртасидаги ўзаро дебитор ва кредитор қарзларни, жумладан дивидендлар бўйича ҳам, акс эттирувчи кўрсаткичлар;
  • Ушбу икки корхонанинг ўзаро ҳисоб-китобларини акс эттирувчи бошқа актив ва мажбуриятлари, жумладан ўзаро операциялар натижасидаги файда ва зарарлари.

2.А корхонасининг С корхонага қўшиб олинишини мисолда кўриб чиқсак:

"А" корхонасининг қайта ташкил этиш санасига якуний баланси, минг сўмда

 

"С" корхонасининг қайта ташкил этиш санасидаги баланси, минг сўмда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Актив

Сумма

Пассив

Сумма

 

Актив

Сумма

Пассив

Сумма

Асосий воситалар

100

Устав капитали

100

 

Асосий воситалар

2000

Устав капитали

2193

"С" корхонасининг устав капиталига киритмалари

1114

Тақсимланмаган фойда

-650

 

Дебиторлар

1400

Тақсимланмаган фойда

1000

Пул маблағлари

50

Мажбуриятлар

1814

 

Пул маблағлари

93

Мажбуриятлар

300

Жами

1264

Жами

1264

 

Жами

3493

Жами

3493

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Соф активлар

-550

 

Соф активлар

3193

Иккала балансни сатрма сатр қўшамиз, бунда А корхонасининг С корхонасига киритадиган улушини ажратиб олишимиз керак:

"С"корхонасининг оралиқ баланси, минг сўмда

Актив

Сумма

Пассив

Сумма

Асосий воситалар

2100

Устав капитали
(2193-1114+100)

1179

Дебиторлар

1400

Тақсимланмаган фойда

350

Пул маблағлари

143

Мажбуриятлар

2114

Жами

3643

 Жами

3643

 

 

 

 

Соф активлар

1529

 «С» корхонасининг кирувчи балансини тузамиз:

С корхонасининг соф активлари қиймати қўшиб олиш шартномасида белгиланган устав капитали қийматидан кам, шунинг учун улар орасидаги фарқни гудвилл тарзида акс эттириш зарур ( 23-сон БҲМС 42-банди).

Актив

Сумма

Пассив

Сумма

Асосий воситалар

2100

Устав капиали

2193

НМА «Гудвилл»(2193-1179-350)

664

Дебиторлар

1400

 

Мажбуриятлар

 

2114

Пул маблағлари

143

Жами

4307

Жами

4307

Соф активлар

2193

 «1С» программасида бухгалтерия ўтказмаларини бериш:

Дебет

Кредит

Сумма

0100 " Асосий воситалар "

0000 "Транзит счет"

100

5100 "Ҳисоб-китоб рақами"

0000 "Транзит счет"

50

0480 "Гудвилл"

0000 "Транзит счет"

664

8720 "Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)"

0000 "Транзит счет"

1000

0000 "Транзит счет"

6000 "Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счетлар" ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи бошқа счетлар

1814

3.Курс фарқи акс эттирилмайди, сабаби, С корхонасининг устав капитали миқдори олдингидек ўзгаришсиз 610 минг АҚШ долларилигича қолди. Ўзгаришлар фақат таъсисчилар таркибида юз берди. Чет эл валютасида белгиланган устав капитали фақат оширилгинда ёки камайтирилганда МБ курси бўйича қайта ҳисобланади (АВ 17.09.2004й. 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 32-банди).

С корхонасининг кирувчи балансини тузишда унинг устав капиталини қўшиб олиш ҳақидаги шартномада белгиланган миқдорда, яъни 610 минг АҚШ доллари С корхонасини рўйхатдан ўтказиш санасидаги курсда (3595,02 сўм) акс эттирилиши керак (Низомнинг 28-банди, 23-сон БҲМС 41-банди).


[1]С корхонасининг кирувчи ҳисоботи Реестрга А корхонаси фаолияти тугатилганлиги ҳақидаги ёзув киритилган санада тузилади. Ҳисоботни тузиш санаси ҳисобот даврининг (йил) якунига ёки оралиқ молиявий ҳисобот (йил чораги) тузиш санасига тўғри келиши маслаҳат берилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика