Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
А_ булимда 6та ходим ишлайди шулардан 1-си отпускага,армияга(1ойлик),командировкага ва х.к. кетса шу булимдаги ходимга 30% кушимча иш хаки олишга хаклими?
30% доплата олиш тугрисида.


Ответы экспертов
Ответов: 21
13.09.2017

Бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон ВМҚга иловада (кейинги ўринларда Низом)   белгилаб қўйилган.

Низомнинг 20-банди 1-хатбошисига кўра ходим томонидан меҳнат шартномасида белгиланган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айнан шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида бошқа касб ва лавозимдаги қўшимча ишларни бажариш бир неча касбда ва лавозимда ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланади.

Банднинг мазмунидан ҳақиқий маънодаги ўриндошлик асосида ишлашни тушунмаслик керак. Хатбошининг охирги қаторида келган “ўриндошлик асосида ишлаш” жумласи бир неча касбда ва лавозимда ишлашни англатади. Низомнинг рус тилидаги матнидан ҳам буни англаш мумкин.

Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айнан шу ташкилотда қонун ҳужжатларида белгиланган асосий касб ва лавозим бўйича иш вақти давомида қўшимча ишларни бажариш хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, ишлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобланади (Низомнинг 20-банди 2-хатбошиси)

Бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга касб ва лавозимда ўриндошлик бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг ишларини бажаришда йўл қўйилади (Низомнинг 20-банди 3-хатбошиси)

Бюджет ташкилотларида касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори ўриндошлик бўйича ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 30 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно (Низомнинг 25-банди 1-хатбошиси). Нобюджет ташкилотларда эса бу сумма асосий иш жойи бўйича олинадиган иш ҳақи миқдорининг 100 фоизини ҳам ташкил қилиши мумкин.

Бюджет ташкилотларида касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ ўриндошлик асосидаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига кирадиган ҳолатларда белгиланмайди ВМнинг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон Қарорига илованинг 25-банди 2-хатбошиси).

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилишимиз мумкинки, бир бўлимдаги ходим вақтинчалик иш жойида бўлмаган бошқа ходимнинг вазифаларини қўшиб олиб боришига монелик йўқ. Бунинг учун корхона раҳбарининг бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади. Касб (лавозим) бўйича ўриндошлик асосида бажариладиган ишларни бир неча ходим ўртасида тақсимлашга ҳам йўл қўйилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика