Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Отамни вафотларидан кейин уйнинг кадастр хужжатларини онамнинг номларига кайта расмийлаштиришнинг иложи борми?
Мени дадам оламдан утдилар биз истикомат килиб турган уй хужжатлари (Кадастир) дадамларнинг номлари Онам тириклар Мен туман ДСИга бориб уйни онамнинг номларига олиб куйишини сураса Кайта кадастир килдириш кераклигини билдирда мен туман кадастир хизмати булимига мурожат килиб бордим. Кадастир хизматида менг бир дунё хужжатларни олиб келишимни сурашда Улар талаб килган хужжатларни жамлашни хозирги кунда мутлако иложи йук деб уйлайман.


Ответы экспертов
Ответов: 28
31.08.2017

Агар уй-жойингизни ота-онангиз никоҳлари давомида орттирган бўлсалар, ушбу уй-жой уларнинг умумий мулки деб ҳисобланади (ОКнинг 23 мод.). Эр-хотиннинг умумий мулки бир турмуш ўртоғининг ўлимидан кейин уларнинг ўртасида тенг бўлиниб, ўлган турмуш ўртоқнинг қисмигина унинг меросхўрларига мерос бўлиб ўтади (ФҚнинг 226 ва 1114-мод.). Демак, сиз биринчи нотариусга мурожаат қилиб, ота-онангизни умумий мулкини тақсимлаб, вафот этган турмуш ўртоқнинг улушини ажратишингиз керак. Бунинг учун нотариусга онангиз ариза ёзиб, керакли ҳужжатларни унга тақдим этиб (онангизнинг паспорти, отангизнинг ўлим гувохномаси, уларнинг никоҳ гувохномаси, уй-жойнинг ҳужжатлари), узининг улушига умумий мулкнинг қисмига эгалик қилиш гувохномасини олиши керак бўлади (“Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 63-мод.). Улушлар ажратилганидан кейин эса меросхўрлар (онангиз ва отангизнинг болалари, асраб олинган болалари, ота-онаси) вафот этган отангизнинг улушига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан, яъни отангиз вафот этган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади (ФҚнинг 1116-мод., АВда 30.03.2010 й. 2090-сон билан рўйхатга олинган, 237- банд). Агар сиз ва бошқа меросхўрлар онангиз фойдасига мерос бўлган уй-жойингизнинг қисмига мерос ҳуқуқидан воз кечсангиз,  меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома онангизга берилади, ва шу ҳужжат билан кадастр хизматига мурожаат қилиб, уй-жойингизни тўлиқ онангиз номига расмийлаштиришиз мумкин бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика