Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ходимларига моддий ёрдам сифатида берилиши улгуржи савдо айланмасига киритилиб, ягона солиққа тортиладими ёки 9220-счёт орқали бошқа активларни чиқиб кетиши сифатида қараладими?
Корхонанинг асосий фаолияти ишлаб чиқариш ҳисобланади. Шунингдек, улгуржи савдо амалга ошириш учун лицензия олган бўлиб, ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. Ўз ишчи-ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхонасидан қишлоқ хўжалик махсулотлари сотиб олинди ва моддий ёрдам сифатида ишчи-ходимларга тарқатилди.


Ответы экспертов
Ответов: 392
25.08.2017

Корхонанинг ўз ходимлари учун моддий ёрдам тариқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб бериши улгуржи савдо фаолияти сифатида баҳоланмайди. Олинган маҳсулотлар бухгалтерияда 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счети орқали акс эттирилади.

Солиқ кодекси савдо фаолияти сифатида қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолиятни назарда тутади (СКнинг 22-моддаси). Улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш ҳисобланади (ЎзР ВМ 26.11.2002 й. 407-сон қарорига илова).

Корхонанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида эмас, балки ўз ходимлари учун моддий ёрдам тариқасида сотиб олиб бериши юқоридаги улгуржи савдо нормаларига жавоб бермайди ва ушбу операция савдо фаолияти сифатида қаралмайди.

Ходимлар учун моддий ёрдам тариқасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини берилишини ҳужжатлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин:  http://vopros.norma.uz/question/5085.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика