Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Акциядор ёки акциядор вакили бўлган жисмоний шахс, бир вақтнинг ўзида иккита акциядорлик жамиятида кузатув кенгаши раиси ёки кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкинми? Ўша жисмоний шахс бошқа бир қўшма корхонада директор ўринбосари лавозимида ишлаши ҳам мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 179
05.09.2017

Жисмоний шахслар тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари бўлишлари мумкин. Қонунчиликда акциядорлик жамиятининг (кейинги матнда - АЖ) акциядори бир вақтнинг ўзида иккита АЖнинг кузатув кенгашларида кузатув кенгаш раиси ёки аъзоси бўлиши таъқиқланмаган. Демак, агар ушбу иккита АЖнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда бу борада таъқиқлар ўрнатилган бўлмаса, жисмоний шахс иккита АЖ кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин (“Акциядорлик жамиятлари  ва акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 76-м. 5-қ., кейинги матнда - Қонун). 

Шу билан бирга, эслатиб ўтамизки АЖ бошқаруви аъзолари ва директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас (Қонуннинг 76-м. 3-қ.).

Агар шахс бир корхонада меҳнат шартномаси буйича директор ўринбосари лавозида ишласа, ушбу шахс ўриндошлик асосида бошқа корхоналарда ҳам ишлаши мумкин. Бундай ҳолатда, ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин (18.10.2012й. ВМҚга илованинг 7-б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика