Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етгандан сўнг кўп йиллик кўчатларга эскириш ҳисобланса, уларнинг фойдаланишга яроқлилиги қандай аниқланади? Бунда қандай параметрлар ҳисобга олинади, дарахтнинг мевали ёки манзарали ва турига қараб буни ким белгилаб беради?
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВда 22.12.2010й 2169-сон билан рўйхатга олинган) 116-бандига асосан фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етмаган кўп йиллик кўчатларга нисбатан эскириш ҳисобланмайди деб белгиланган. Дарахтлар эса мос равишда бир неча турларга бўлинади ва уларнинг мева бериш ва бошқа параметрлари ҳам ўзаро фарқланади.


Ответы экспертов
Ответов: 392
04.09.2017

Корхона ўз ҳисоб сиёсати доирасида кўп йиллик ўсимликларнинг фойдаланиш муддатини мустақил аниқлаши ва тасдиқлаши мумкин. Шунингдек, корхона улар билан ишлаш схемаси ҳамда ушбу операцияларни ҳужжатлаштириш тартиби, жумладан бирламчи ҳужжатлар шаклини  мустақил ишлаб чиқишга ва тасдиқлашга ҳақли.

Кўп йиллик ўсимликларни фойдаланишга топширгунга қадар улар асосий воситаларга капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счетларда (0800) ҳисобга олинади (5-сон БҲМС 4-банди ва 21-сон БҲМСга 2-илова 72-банди). Асосий воситалар таркибига ўтказилмагунига қадар уларга амортизация ҳисобланмайди (СКнинг 144-моддаси 9-банди).

Фойдаланиш даври, яъни фойдали хизмат муддати - корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот миқдори сифатида қаралади (5-сон БҲМС 3-банди). Бухгалтерия ҳисобига оид норматив ҳужжатларда ўсимликларнинг “фойдали хизмат муддати” белгиланмаган.

Солиққа тортиш мақсадида эса кўп йиллик дов-дарахтларга амортизациянинг йиллик энг юқори нормаси 10% этиб белгиланган (СКнинг 144-моддаси).

Юқоридаги нормадан келиб чиқиб фойдаланиш даври бўйича қуйидаги хулоса келиш мумкин:

  • мевали кўп йиллик ўсимликлар учун – мева бериш даври; 
  • бошқа кўп йиллик ўсимликлар учун – корхона томонидан ҳисоб сиёсатида белгиланган фойдаланиш даври.

Ўсимликларнинг фойдали даврини белгилаш учун корхонангиз қишлоқ хўжалиги мутахассиси – агрономга ёки ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига мурожаат қилиши лозим. Уларнинг берган маълумотлари асосида  корхона ўз ҳисоб сиёсати доирасида кўп йиллик ўсимликларнинг фойдаланиш муддатини ҳамда эскириш нормаларини белгилаши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика