Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен банк муассасасидан 2016 йил 07 сентябрда 13 000 000 сўм ўғлимнинг ОТМга ўқиши учун имтиёзли таълим кредити олган эдим. Кредитдан фойдаланиш муддати 120 ой бўлиб 49 ой имтиёзли давр. Банк муассасаси 2016-2017 ўқув йили учун ОТМга 1 ярим йиллик учун 3 325 000 сўм, 2-ярим йиллик учун 3 325 000 сўм жами 6 650 000 сўм тўлаб бердим. Мен ҳар ойда имтиёзли давр бўлганлиги учун кредит фоизини ортиғи билан мунтазам тўлаб борганман. 2017 йилнинг августь ойининг охирида банкка қолган кредит суммаси (13 000 000 – 6650 000= 6 350 000 сўм) дан ОТМга 2017-2018 ўқув йилнинг 1 ярми учун 3 325 000 сўм ўтказиб бериш тўғрисида мурожат қилдим ва 2017 йил учун ОТМ томонидан берилган контаркт шартномаси, ҳисоб фактура ва 2 курсга ўтганлиги тўғрисида маълумотномаларни тақдим қилдим. Лекин, банк ходими менга фақат кредитнинг фоизини тўлаганлигимни, ўтказилган суммани тўламаганлигимни яъни ўтган йил учун ўтказилган сумма 6 650 000 сўмни тўламаганлигим сабабли хужжатларни қабул қилмади ва рад этди.
таълим кредити бўйича


Ответы экспертов
Ответов: 300
17.09.2017

Ушбу ҳолатда банк ходими ҳаракатларида иш юритиш тартибига риоя этмаслик аломатлари намоён бўлмоқда. Чунки, фуқаролар томонидан қилинган ҳар қандай мурожаат у хоҳ ёзма, ё хоҳ оғзаки, ёки электрон бўлсин албатта давлат иштирокидаги ташкилотларнинг[1] мансабдор шахслари томонидан қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун (матн давомида - Қонун) 1, 5, 18-моддалари).

Кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаат қилган шахсга Қонунда белгиланган муддатларда[2] мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган ҳолда жавоб берилиши шарт (Қонун – 27-моддаси).

Мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш каби ҳуқуқбузарликлар учун мансабдор шахс энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин (МЖтКнинг 43-моддаси).

Юқоридагиларга кўра, савол муаллифига ушбу борада ўз ҳуқуқларини тиклаш борасида халқ қабулхонасига, ёки прокуратура идораларига мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк муассасалари фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш ваколатларига эга эканлигини («Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонун 50-м.) инобатга олган ҳолда, савол муаллифига бир вақтнинг ўзида ушбу ташкилотга ҳам мурожаат қилиш тавсия қилинади.

 


[1] Ҳозирги вақтда деярли Ўзбекистон Республикасдаги деярли барча банк муассасалари давлат иштирокидаги ташкилотлар сирасига киради.  

[2] Қоида тариқасида 15-кунгача, узоғи билан бир, фавқулодда ҳолларда эса икки ойгача муддатда (Қонун 28-моддаси).

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика