Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият йўналиши: “Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар” тури билан шуғулланмоқчиман. Менинг ушбу фаолиятим қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади, яъни мен ушбу фаолият тури билан шуғулланиб аҳоли ва ЯТТ лардан қай тартибда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаб ва уни қай тартибда ташкилотларга тайёрлаб беришим қонуний бўлишлиги юзасидан аниқ мисоллар келтирган ҳолда тушунтириш беришингизни сўрайман.
ЯТТ фаолияти билан шугулланиш


Ответы экспертов
Ответов: 300
17.09.2017

Савол муаллифи шуғулланмоқчи бўлган фаолият тури - Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг (07.01.2011 йилдаги №6-сонли ВМҚ 1-ил.) 73-сатрида назарда тутилган.  

Ўз-ўзидан маълумки, ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти борасидаги барча муҳим муносабатлар харидорлар, сотувчилар ва бошқа ҳамкорлар ўртасида шартномалар тузиш йўли бидан расмийлаштирилади ва бунда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун (матн давомида - Қонун) ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш лозим бўлади.

Шартномаларда албатта қуйидаги шартлар назард тутилиши талаб этилади:

- шартнома предметини;

- етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг):

а) миқдори;

б) сифати;

в) ассортименти;

г) баҳосини;

- шартноманинг бажарилиш муддатларини;

- ҳисоб-китоб қилиш тартибини;

- тарафларнинг мажбуриятларини;

- шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлигини;

- низоларни ҳал этиш тартибини;

- тарафларнинг реквизитларини;

- шартнома тузилган сана ва жойни;

- шунингдек бундай турдаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувга эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартларни назарда тутиши керак (Қонун 10-м.).

Шунингдек, қонун ҳужжатлари шартнома шартларига нисбатан алоҳида талаблар ҳам белгиланиши мумкин.

Масалан, томонлар ўртасида шартнома тузилганда тўловни кейин амалга ошириш тўғрисида шарт белгилашга йўл қўйилмайди, бу борада камида 15 фоиз тўлов олдиндан қилиниши талаб этилади (12.05.1995 йилдаги №ПФ-1154-сонли ПФ 1-банди).

Ёки, Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза (бартер) асосидаги шартномалар тузишга йўл қўйилмайди (09.08.1996 йилдаги №ПФ-1504-сонли ПФ 4-банди).

Шу билан бирга, юқорида кўрстаилган Қонуннинг 10-моддасида мавжуд бўлган хатоликни ҳам қайд этиб ўтиш лозим.

Хусусан, ушбу моддада «товар ассортименти» шартномада назарда тутилиши шартлиги белгиланган, ваҳоланки, айрим ҳолларда, масалан олди-сотди шартномаларида предмет сифатида фақат битта товар кўрсатилиши мумкин (масалан автомобиль, ёки асбоб-ускуна) ва ўз-ўзидан бундай ҳолда товар ассортиментини шартномада кўрсатишнинг имкони йўқ.

Шу боис, мазкур моддадан «товар ассортиментини» шартномада албатта назарда тутилиши лозим бўлган шартлар қаторидан олиб ташлаш лозим.

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 300
17.09.2017

Савол муаллифи шуғулланмоқчи бўлган фаолият тури - Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг (07.01.2011 йилдаги №6-сонли ВМҚ 1-ил.) 73-сатрида назарда тутилган.  

Ўз-ўзидан маълумки, ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти борасидаги барча муҳим муносабатлар харидорлар, сотувчилар ва бошқа ҳамкорлар ўртасида шартномалар тузиш йўли бидан расмийлаштирилади ва бунда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун (матн давомида - Қонун) ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш лозим бўлади.

Шартномаларда албатта қуйидаги шартлар назард тутилиши талаб этилади:

- шартнома предметини;

- етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг):

а) миқдори;

б) сифати;

в) ассортименти;

г) баҳосини;

- шартноманинг бажарилиш муддатларини;

- ҳисоб-китоб қилиш тартибини;

- тарафларнинг мажбуриятларини;

- шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлигини;

- низоларни ҳал этиш тартибини;

- тарафларнинг реквизитларини;

- шартнома тузилган сана ва жойни;

- шунингдек бундай турдаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувга эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартларни назарда тутиши керак (Қонун 10-м.).

Шунингдек, қонун ҳужжатлари шартнома шартларига нисбатан алоҳида талаблар ҳам белгиланиши мумкин.

Масалан, томонлар ўртасида шартнома тузилганда тўловни кейин амалга ошириш тўғрисида шарт белгилашга йўл қўйилмайди, бу борада камида 15 фоиз тўлов олдиндан қилиниши талаб этилади (12.05.1995 йилдаги №ПФ-1154-сонли ПФ 1-банди).

Ёки, Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза (бартер) асосидаги шартномалар тузишга йўл қўйилмайди (09.08.1996 йилдаги №ПФ-1504-сонли ПФ 4-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика