Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
МЧЖ қайтариш шарти билан олган молиявий ёрдам учун бирор бир фоиз ҳисобланадими?
МЧЖга қайтариш шарти билан молиявий ёрдам олинган. 2966 сонли Қарор билан қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган фоиз ҳисобланишини зарурлигини айтишди.


Ответы экспертов
Ответов: 420
15.09.2017

Корхона томонидан қайтариш шарти билан олинган молиявий ёрдам унинг қарзи сифатида қаралади. Юридик жиҳатдан қарздан фойдаланганлик учун фоизлар тўланиши ёки тўланмаслиги мумкин, ушбу шарт қарз шартномасида акс эттирилиши зарур.

Саволингиз мазмунидан келиб чиққанда, сизнинг корхонангиз фоизсиз қарз шартномаси асосида маблағ олган. Бунда қарз берувчига фоиз ҳисоблаб тўлашингиз керак эмас.

Аммо солиққа тортиш мақсадида корхонангизда текин олинган мулкий ҳуқуқлар кўринишдаги даромад юзага келганлиги сабабли ушбу даромад суммасини ҳисоблаб чиқариш учун қарз олинган санадаги Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан фойдаланилади. Даромадни ҳисоблаш Солиқ кодексининг 135-моддасидаги тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Ҳисобланган даромад корхонангиз қандай солиқ тизимини қўллаётганидан келиб чиқиб у бўйича солиққа тортиладиган базага киритилиб, унга солиқ ҳисобланади. Ушбу ҳисоб – китоблар фақат солиққа тортиш мақсадидагина амалга оширилиб, бухгалтерия ҳисобида даромад ҳеч қандай ўтказмалар билан акс эттирилмайди.

Фоизсиз ва фоизли қарз шартномалари билан ишлаганда даромад ва солиқ суммасини ҳисоблаш ҳақида батафсил экпертимизнинг ушбу жавобларида ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/7948

http://vopros.norma.uz/question/8107

http://vopros.norma.uz/question/8592

http://vopros.norma.uz/question/8712

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика