Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси асосида бир корхона етказиб берувчига бошқа корхона учун тўловни амалга ошириши мумкинми?
Хасан фермер хўжалиги иккига бўлиниб (100 гектар ери иккига 50 гектардан бўлинмоқда) 2-та юридик шахс, яъни Хасан ва Рустам фермер хўжаликлари ташкил қилинди. Хасан ФХ билан ва Рустам ФХ билан алохида маҳсулот етказиб беришга шартномаларимиз бор. Хасан ФХ бизнинг корхонамизга 1,5 млрд. сўм пул маблағи ўтказиб берди, лекин тўлов деталида Рустам ФХни маҳсулоти учун деб кўрсатилган. Шунга асосан ўзимизни корхонамизда Хасан ФХ келиб тушган пул маблағларини Рустам ФХ ҳисобига ўтказиб қўйиб унга маҳсулот бера оламанми? Шу конунийми? Асос сифатида: 1.Фермер хужалик иккаласиям битта жисмоний шахсники 2.Хасан ва Рустам ФХлар ўзаро шартнома қилишган бўлса (молиявий, олди берди шартномаси ва х.к) 3. Биз билан уч томонлама шартномаси йук. Шулар асос бўла оладими?


Ответы экспертов
Ответов: 420
20.09.2017

Йўқ, икки томонлама тузилган маҳсулот етказиб бериш шартномаси асосида келиб тушган пул маблағларини учинчи шахс ҳисобига қабул қилиш мумкин эмас.

Президентнинг 09.08.1996й. ПФ-1504-сонли Фармони билан маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ушбу  тартибни бузиш даромадни яшириш деб баҳоланади ва айбдорларга нисбатан қонунларда кўзда тутилган жазо чоралари қўлланилади.

Кўрилаётган ҳолатда фермер хўжаликларининг муассислари бир жисмоний шахс бўлсада, юридик нуқтаи назардан улар бошқа бошқа юридик шахслардир. Уларнинг муассисларининг бир шахс бўлиши келтирилган нормани бузишга асос бўла олмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика