Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хизматлар таннархи қандай аниқланади? Бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар амалга оширилади?
МЧЖ ягона солиқ тўловчи ҳисобланади. МЧЖнинг асосий фаолияти халқаро ва шаҳарлараро юк ташиш. Асосий фаолиятидан ташқари юк машиналарни бир корхонадан олиб, иккинчисига ижарага (субаренда) бермоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 423
20.09.2017

Хизматлар таннархининг ҳисобини Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ юритиш керак (ВМнинг 05.02.1999 й. 54-сонли қарорига илова, кейинги ўринларда - Низом).

Хизматлар таннархини шакллантириш ва буни бухгалтерия ўтказмаларида акс эттириш тўғрисида ушбу жавобларда батафсил ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/8554

http://vopros.norma.uz/question/6190

Қўшимча равишда сизнинг ҳолатингиз бўйича айтиш мумкинки, ҳар бир фаолият турининг харажат ва даромадлари ҳисоби алоҳида – алоҳида юритилиши зарур. Шунга кўра, корхонангиз бир нечта турдаги хизматлар билан шуғуллангани учун, уларнинг ҳар бирига алоҳида субсчёт очиш мумкин (масалан, 9031-9131, 9032-9132 каби).

Субижарага бериш хизмати таннархи корхонангиз автотранспорт учун тўлайдиган ижара ҳақи, ҳамда бу фаолиятга бевосита тегишли бошқа харажатлар бўлса, улар қийматининг йиғиндисига тенг бўлади.

Ижарага олинган транспорт воситалари корхонанинг балансдан ташқари счет дебетида (001 “Оператив ижарага олинган асосий воситалар”) ижарага берувчи билан тузилган топшириш – қабул қилиш далолатномаси асосида акс эттирилади. Субижарага берилганда эса ижарага олувчи билан тузилган топшириш – қабул қилиш далолатномаси асосида балансдан ташқари счетдан ҳисобдан чиқарилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика