Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Таъсисчи олдинги йиллар учун ҳар ой дивиденд олишга хаклими? 2. Корхона 2017 йилнинг шу кунигача фойда кўрмаган бўлсада, таъсисчи олдинги йиллар учун тақсимланмаган фойдадан дивиденд олишга ҳаклими? 3. Таъсисчининг фарзандига контракт шартномаси орқали сентябр ойида дивиденд ҳисобидан пул ўтказилса деб, 2018 йилда олинадиган олдинги йиллар учун дивиденддан ушлаб қолсам бўладими?
МЧЖ раҳбари айни вақтда жамиятнинг ягона таъсисчиси.


Ответы экспертов
Ответов: 36
28.09.2017

1. Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда – Қонун) 25-моддасида жамият йилнинг  ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Аммо шу моддада “ёки иштирокчилари ихтиёрига кўра бошқа бир давр бўйича” соф фойдани тақсимлаш мумкин деб айтилмаган. Демак, иштирокчи хар ой дивидендларни тақсимланиши хақида қарор чиқаришга ҳакли эмас.

2. Жамият иштирокчиси олдинги йилларда тақсимланмаган фойдани тақсимлаб дивиденд олишга албатта ҳақли, лекин сизнинг вазиятингизни инобатга олганда (жамият 2017 йил мобайнида фойда кўрмаган) шуни эслатиб ўтиш керакки, жамият қуйидаги ҳолларда ўз фойдасини иштирокчилар ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас:

-агар бундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият қонунга мувофиқ банкротлик белгиларига жавоб берса ёки агар мазкур белгилар жамиятда шундай қарор қабул қилиниши натижасида пайдо бўлса;

-агар шундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан ва захира фондидан кам бўлса ёки шундай қарор қабул қилиниши натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса (Қонуннинг 26-мод.).

3.Бундай вазиятда биринчи ўринда иштирокчи олдинги йилларда тақсимланмаган фойдани тақсимлаб, қисми (фарзанди учун тўланадиган контракт пули миқдорида) дивиденд сифатида тўланиши кераклиги ҳақида қарор чиқариб, кейин жамият номига алохида ариза ёзиб, ушбу аризада жамиятдан унга тўлаб берилиши керак бўлган дивиденд пулларини фарзанди учун контракт шартномаси бўйича туланадиган пули сифатида ўтқазиб беришини сўраши керак. Ушбу аризада фарзандининг ўқув юртининг банк реквизитларини кўрсатиб, шу реквизитлар бўйича контракт пули тўланиши кераклигини хам ёзиши керак, иложи булса, контракт шартномани нусхаси аризага илова қилинсин. Шундай ариза асосида жамият дивиденд пулларини керакли муассасанинг ҳисобига ўтқаза олади. 2018 йилда хам шундай йўл тутиб иштирокчи фарзанди учун тўланадиган контракт пулини ўтказа олади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика