Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Тадбиркорлик фаолиятимдан тушган маблағдан 1 нафар ёлланган ходимим ва ўзим учун ойлик маоши олишим мумкинми? Мумкин бўлса, қай тартибда ва қанча миқдорда олишга рухсат этилади? 2. ЯТТ ўзига ва ёллаган ишчисига тўлайдиган иш ҳақидан қандай солиқлар тўланади?
Мен чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаман. Фаолиятим тури бўйича даромад солиғи ва пенсия жамғармасига суғурта бадалини тўлаб келаман. Савдо тушуми орқали банкда очилган ҳисоб рақамимга тушган маблағдан ойлик – маоши олмайман. Айтингчи, тадбиркорлик фаолиятимдан тушган маблағдан 1 нафар ёлланган ходимим ва ўзим учун ойлик-маоши олишим мумкинми? Мумкин бўлса қай тартибда ва қанча миқдордан қанча-миқдоргача олишга руҳсат этилади? Бу ҳақда қонун хужжатларида нима дейилган? Шунингдек, агар қонунда белгиланган миқдордан кам бўлмаган хажмда ойлик маоши олсам, доимий тўланадиган даромад солиғидан ташқари яна қандай тўловлар амалга оширилади?


Ответы экспертов
Ответов: 14
04.10.2017

Якка тартибдаги тадбиркор қуйидагиларга ҳақлидир:

- тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно;

- барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно (“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Конуннинг 8-моддаси, кеийнги ўринларда – Қонун).

Якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликда белгиланган тартибда ходимларни ёллашга ҳақли ва меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахсларнинг меҳнат ҳақини қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгилаши, улар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши, шунингдек иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шарт (Қонуннинг 6 ва 9-моддалари).

Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби Низом билан белгиланган (ВМнинг 31.07.2015й. 219-сон қарорига 1-илова).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 423
25.09.2017

2. Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби Низом билан белгиланган (ВМнинг 31.07.2015й. 219-сон қарорига 1-илова, кейинги ўринларда Низом деб юритилади).

Ходимни ёллашда (ишга қабул қилишда) хусусий тадбиркор унинг билан белгиланган шаклда ёзма меҳнат шартномасини тузади (Низомнинг 2-иловаси). Меҳнат шартномаси тузилган санадан бошлаб 3 иш кунидан кечикмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги ДСИга ходимни ҳисобга қўйиш тўғрисида белгиланган шаклда ариза тақдим этади (Низомнинг 3-иловаси).

Солиқ масаласига келсак, хусусий тадбиркор ўз фаолияти тури учун белгиланган қатъий белгиланган солиқни ҳамда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ЭКИҲнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда суғурта бадалларини тўлайди (СКнинг 372-моддаси). Бундан ташқари, хусусий тадбиркор ходим ёллаганда, ҳар бир ходим учун:

  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадалларини - ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 50% миқдорида;
  • қатъий белгиланган солиқни - хусусий тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган белгиланган ставканинг 30% миқдорида тўлайди.

Хусусий тадбиркор тузилган меҳнат шартномаси бўйича ишларни бажарадиган ходимга тўлайдиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи олинмайди. Яъни, меҳнат шартномасида кўрсатилган сумма (унинг энг кўп чегараси белгиланмаган) ҳеч қандай ушланмаларсиз ходимга тўлаб берилади. Бунда юқоридаги келтирилгандан ташқари ҳеч қандай қўшимча солиқ ёки бюджетга бошқа тўловлар тўланмайди. Ходим учун тўланадиган қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадаллари хусусий тадбиркорнинг харажатлари киради (СКнинг 374-1-моддаси, Низомнинг 28-банди).

Якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланади ("Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 4, 6-моддалари).

Хусусий тадбиркор сифатида ўзингизга иш ҳақи белгилашингиз шарт эмас. Қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадалларини тўлаганингиздан кейин қолган барча маблағни ҳеч қандай солиқларсиз ҳисобрақамингиздан нақд пул шаклида ечишингиз, ўз банк пластик картангизга, жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлик корпоратив картасига ёки банкдаги шахсий ҳисобрақамингизга ўтказиб, уни ўз ҳоҳишингизга кўра эркин тасарруф этишингиз мумкин.

Бунга ҳуқуқий асослар қуйидагилардир:

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) ўз хоҳишига кўра тасарруф этади ("Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддаси). Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти бўлмайди (СКнинг 169-моддаси).

Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа ҳар қандай харажатлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин (АВда 04.09.2008й. 1850-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 6-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика