Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қўшма корхона ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ўртасида қандай фарқ мавжуд, қандай солиқ имтиёзлари мавжуд?
Чет эл инвестициялари иштирокидаги АЖ ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини қўшма корхонага айлантирмоқчи. Бундай ҳолатда қандай имтиёз қўлланилади? Ёки қандай фарқи бор ушбу икки ҳуқуқий шаклни.


Ответы экспертов
Ответов: 423
05.10.2017

Қўшма корхона ёки чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона деган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли мавжуд эмас.

Юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтганда танлаши мумкин бўлган ташкилий-ҳуқуқий шакллари Фуқаролик кодексининг 4-бобида (§ 2. Тижорат ташкилотлари (58-72 моддалар) ҳамда § 3. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар (73-78 моддалар)) да келтирилган. Шунингдек, у ерда ёритилмаган айрим ташкилий-ҳуқуқий шакллар бошқа Қонунлар билан тартибга солинади, масалан, "Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонун, "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонун, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонун кабилар.

Норматив қонун ҳужжатларида “қўшма корхона” тушунчаси келтирилмаган.  Аммо, юридик шахснинг номига “қўшма корхона” (масалан, МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси) иборасини қўшиш мумкин. Бунинг учун таъсисчилардан бири чет эл жисмоний ёки юридик шахси бўлиши керак, ҳамда корхонанинг номи “қўшма корхона” ибораси билан таъсис ҳужжатларида акс эттирилиши керак. Таъсис ҳужжатига асосан давлат рўйхатидан ўтказувчи орган корхонанинг номига “қўшма корхона” иборасини қўшиб расмий рўйхатдан ўтказиб беради. Қонунчиликда номида “қўшма корхона” ибораси бўлган ташкилотлар учун ҳеч қандай солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган.

Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига қуйидаги шартларга жавоб берадиган корхоналар киради*:

  •  корхонанинг низом жамғармаси 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас;
  •  корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шарт;
  •  хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши зарур.

Улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклларда фаолият кўрсатадилар.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини белгиланган бўлиб, уларни қўллаш Низом (АВ томонидан 26.08.2016 й. 2822-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади. Имтиёзларни қўллаш учун корхона маълум талабларга жавоб бериши зарур. Имтиёзни қўллаш тартиби билан батафсил ушбу жавобларда танишишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/5387

http://vopros.norma.uz/question/8348

http://vopros.norma.uz/question/9155

________________________________________________________________

 * “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси иккинчи қисми;  ЎзР Президентининг 30.11.1996 й. ПФ-1652-сон Фармони 1-банди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика