Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Сотиб олинаётган ускуналарни ўрнатиш, ишга тушириш ишлари контрактда ускуналар қийматига киритилган бўлса, ва инопартнер ҳисобидан бепул амалга оширилса, қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?
Импорт контрактига асосан қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олмоқчимиз.


Ответы экспертов
Ответов: 423
09.10.2017

Ташқи савдо контрактларига қўйиладиган энг кам талаблардан бири шуки, етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга ташқи савдо контрактлари бўйича контрактларда (спецификацияларда) ушбу бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар суммаси алоҳида кўрсатилади (ВМнинг 30.09.2003й. 416-сон қарорига 1-илованинг 3.5-банди).

Ушбу талабга кўра, ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олишда импорт контрактида монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишларининг қийматини алоҳида ажратиб кўрсатишингиз зарур. Томонлар келишувига кўра, шартномада ушбу сумма тўланиши ёки тўланмаслиги белгиланиши керак.

Агар шартномага асосан, фақат ускуна қиймати тўланиб, монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишларининг қиймати тўланмаса, ушбу ишлар текинга олинган даромад бўлиб, бошқа даромадлар сирасида солиққа тортилувчи базага киритилади, ва асосий фаолият учун белгиланган солиқ ставкасида солиққа тортилади (СКнинг 132, 355-моддалари).

Агар шартномага кўра ишга тушириш-созлаш ишларининг қиймати тўланиши белгиланган бўлса, корхонангизда хизматлар импорти бўйича ҚҚС тўлаш мажбарияти юзага келади. Монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, қайта ишлаш, ишлов бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматларини сотиб олувчи юридик шахс фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган бўлса, яъни Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, уларни реализация қилиш жойи бўлиб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб эътироф этилади (СКнинг 202-моддаси 3-қисми 4-банди).

Ишларни, хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўлса, уларни реализация қилиш оборотларига ҚҚС солинади (СКнинг 202-моддаси 1-қисми). Бу ҳақида батафсил ушбу жавобда ўқишингиз мумкин:

http://vopros.norma.uz/question/8938

Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган бошқа даромадлари  тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларга киради (СКнинг 155-моддаси 3-қисми 12-банди). Ўзбекистон Республикаси резидентлари Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлов манбаида ушлаб қолишни  амалга оширишлари шарт.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси даромадни Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўлаш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентига даромадларни тўлаш тўлов манбаида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти томонидан тақдим этилган, чет давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган, Ўзбекистон Республикаси қайси давлат билан солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартномага эга бўлса, ўша давлатда мазкур шахснинг резидентлиги борлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ҳам Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидаларига мувофиқ тўлов манбаида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ушлаб қолинмаган ёки юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг пасайтирилган ставкаси қўлланилган ҳолда амалга оширилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика