Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. А корхона Б корхонага қўшиб олиш йўли билан тугатилганда, А корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари Б корхонанинг ҳисоб рақамларига ўтказилиши ушбу корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 2. А корхонанинг якуний балансига қандай ўзгартириш киритилади?
А корхона Б корхонага қўшиб олиш йўли билан тугатилди. А корхонанинг тугатиш балансини тузиш санасида банкдаги асосий ҳисоб рақамида 5000 млн сум, махсус ҳисоб рақамида 25 млн сум ҳамда валюта ҳисоб рақамида 2000 АҚШ доллари мавжуд. Якуний баланс тузилганидан кейин «Ягона дарча»нинг бирлаштириш тўғрисидаги қарорига асосан, А корхонанинг барча ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари Б корхона ҳисоб-рақамларига ўтказилди.


Ответы экспертов
Ответов: 57
12.10.2017

1.Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда Б корхона унга А корхона қўшиб олинганидан кейинги молиявий ҳисоботини А корхонанинг якуний молиявий ҳисоботида келтирилган миқдорий кўрсаткичларни ўзининг молиявий ҳисоботидаги миқдорий кўрсаткичларга сатрма-сатр қўшиб чиқиб бирлаштириб ҳисоблайди (23-сонли БҲМС 39-банди). Бунда иккала корхонада ҳам бухгалтерия ўтказмалари тузилмайди. Агар бухгалтерия ҳисоби «1С» дастурида юритилса, бу операциялар ёрдамчи «00» ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.

2.А корхонанинг бухгалтерия ҳисобидаги барча ҳисоб-варақлари «ноль» ҳолатига келтирилганидан кейин «ноль» қийматли якуний бухгалтерия баланси тузилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика