Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фоизсиз қайтариш шарти билан олинган молиявий ёрдамдан бошқа даромад суммаси қандай аниқланади?
Жамиятнинг иқтисодий аҳволи оғир бўлганлиги ҳамда уни юритиш қийинлашган вақтда бошқа бир корхонадан илтимос қилиб вақтинчалик молиявий ёрдам олинса, 2017 йилдаги солиқ қонунчилигига асосан марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда солиққа тортилиши кўрсатилган.


Ответы экспертов
Ответов: 420
10.10.2017

Қайтариб бериш шарти билан фоизсиз молиявий ёрдам олган юридик шахслар (қарз олувчилар) солиқ солиш мақсадида молиявий ёрдамни олиш санасидаги ЎзР МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромадни аниқлайдилар (СКнинг 135-мод.).

Уларни ҳисоблаш газетамиз саҳифаларида “Фоизли ва фоизсиз қарз”( “Солиқ ва божхона хабарлари”, 2017 йил N 09 (1177) 28 февраль), ҳамда сайтимизда экспертларнинг жавобларида батафсил келтирилган:

http://vopros.norma.uz/question/8592

http://vopros.norma.uz/question/8107

http://vopros.norma.uz/question/7948

http://vopros.norma.uz/question/7922

Мисол. 2017 йил 03 январда корхона (ЯСТ тўловчиси) 100 млн сўм қайтариб бериш шарти билан фоизсиз молиявий ёрдам олди, ва уни шу йилнинг 30 сентябрь куни қайтариб берди.

Қарз олувчи фоизсиз қарздан 2017 йил давомида тўлиқ фойдаланса унинг 2017 йил (365 кун) учун даромади 100 000 000 сўм * 9% = 9 000 000 сўмни ташкил этган бўлар эди.

Солиқ суммаси қайтарилган санагача бўлган ҳар бир кун учун даромад ҳисобланиши ва ўша давр учун тузилган ҳисоботда акс эттирилиши ва солиққа тортилиши зарур.

2017 йил давомида қарз олувчи фоизсиз заёмдан январда – 29 кун, февралда – 28 кун ва мартда -31 кун, жами 1-чоракда – 88 календар куни давомида фойдаланган ва ушбу давр учун унинг даромади:

100 000 000 сўм * (9%/365кун*88кун) = 2 169 863 сўмни ташкил этади.

Демак ушбу даромад суммаси 1-чорак учун топшириладиган солиқ ҳисоботида акс эттирилиб, тегишли тартибда солиққа тортилиши зарур.

Юқорида келтирилган тартибда 2 ва 3-чорак учун ҳам даромад суммаси ҳисобланиб, ҳисоботларда кўрсатилиб солиққа тортилиб борилади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика