Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ёшларни мавсумий ишларга жалб килишимиз мумкинми, бу қандай расмийлаштирилади? 2. Пахта-йиғим теримига қатнашаётган ишчи-ходимларга овқат пули бериш учун бериладиган маблағни кўпайтириш мумкинми? АЖ умумий йиғилишда қабул қилинган қарорга асосан ҳисоб-сиёсатида белгиланган сумма ўзгартирилиши мумкинми?
Акциядорлик жамиятимиз (кейинги ўринда- АЖ) қишлок хўжалик ишларига (пахта-йиғимига) сентябр- октябр ойларида уюшмаган ёшларни жалб килмоқчи. Илгари АЖ ўз ишчи-ходимларини пахта йиғгим теримига жалб қилар ва уларга тушлик овқат пули (5000 сўм) берар эди.


Ответы экспертов
Ответов: 179
09.10.2017

Мавсумий ишларга ёшларни жалб қилиш учун корхонангиз икки хил йўл тутиши мумкин:

1. Иш берувчи сифатида ходим билан меҳнат шартномасини муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузиши мумкин (МКнинг 75-м.). Меҳнат шартномасида у қандай  ишларни бажариш учун тузилаётганли, мазкур ишларни бажариш жойи, муддати кўрсатилиши лозим. Ходимга меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган нормалар ва қоидалар қўлланилади.

2. Корхона иш берувчи сифатида эмас, балки буюртмачи сифатида жисмоний шахс[1] билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини тузиши мумкин. Бундай шартнома Фуқаролик кодекси нормалари билан тартибга солиниб (703-м.), меҳнат қонунчилиги тадбиқ қилинмайди. Демак, бундай шартномада иш вақти, таътиллар, интизомий жазо чоралари каби масалалар акс эттирилиши мумкин эмас. Мазкур шартномада ҳам шахс айнан қандай ишларни бажариш кераклиги, муддати, шартнома бўйича тўланадиган ҳақ миқдори кўрсатилиши керак.

Меҳнат шартномаси бўйича ишловчи ходимларга овқат пулини бериш масаласи корхонанинг локал ҳужжатларига асосан ҳал қилиниши лозим.

 


[1] Бунда жисмоний шахс шартнома бўйича “ижрочи” бўлади

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика