Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ўриндош ходим жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини энг юқори ставка бўйича ушлаб қолишга ариза берган бўлса, унга СКнинг 179-моддаси 30 ва 31-бандларида кўрсатилган имтиёзларни қўллаб бўладими?
Солиқ кодексининг 186-моддасида "Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромадлар олаётган жисмоний шахс бухгалтерияга ўз даромадидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, даромадлар тўлаётган юридик шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ушбу бўлимда назарда тутилган имтиёзларни қўлламаган ҳолда энг юқори ставка бўйича ушлаб қоладилар." деб кўрсатилган.


Ответы экспертов
Ответов: 420
10.10.2017

Ўриндош ходим ЖШДС энг юқори ставка бўйича ушлаб қолишга ариза берган бўлса ҳам, унга Солиқ кодексининг 179-моддаси 30 ва 31-бандларида кўрсатилган имтиёзларни қўллаш мумкин.

Асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДС ҳисоблаб чиқариш тартиби СКнинг 186-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Унда бундай шахсларга СКнинг 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошисида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаслиги назарда тутилган.

Демак, агар ходим ўриндошлик асосида ишлаб, ўз даромадидан энг юқори ставкада ЖШДС ушлаб қолиш ҳақида ариза берган бўлса, ва у даромадининг маълум қисмини Солиқ кодексининг 179-моддаси 30 ва 31-бандларида кўрсатилган мақсадларга йўналтирса, даромаднинг ушбу қисмига белгиланган имтиёз қўлланилади. Яъни, ушбу суммалардан ЖШДС ушланмайди. Қолган даромад суммаси эса тегишли тартибда солиққа тортилади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика