Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кадастр органи иккита юридик шахс ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини нотариал тартибда тасдиклатишни сўрашга ҳаклими? Бу омборхонани қандай қилиб сотиб олувчининг номига расмийлаштирса бўлади?
Жамиятга бошқа бир жамият ўз кўчмас мулкини, яъни омборхонани сотди. Шартнома фақат иккита жамият ўртасида ёзма равишда тузилган, нотариал тартибда тасдиқланмаган. Кадастрга расмийлаштириш учун борсак, нотариал тасдиқланган шартномани талаб килишди. Бу талабни бажаришга имкон йук, чунки сотувчи жамият ёпилиб кетган. Кейин, кадастр органи ушбу омборхонани сотувчи жамиятнинг таъсисчисига расмийлаштириб берди. Лекин бу омборхонани сотиб олган жамият ўзаро олди-сотди шартнома ва ҳисоб варақаси асосида балансга олиб бўлган.


Ответы экспертов
Ответов: 179
10.10.2017

Битимлар (шартномалар)ни нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳоллардагина ёки тарафлардан бирининг талаби бўлса мажбурийдир (ФКнинг 110-м. 2-қ.). Иккита юридик шахс ўртасида бинони олди-сотди шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади (ФКнинг 480-м.). Қонунчиликда бундай шартномани нотариал тасдиқланиши борасида талаблар йўқ. Демак, сотувчи ёки сотиб олувчи шартнома нотариал тартибда тасдиқланишини талаб қилмаган бўлса, шартнома оддий ёзма шаклда тузилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, корхонага тегишли бино ёки иншоотни олди-сотди шартномасини корхонани сотиш шартномасидан фарқлаш лозим. Корхонани сотиш шартномасига кўра сотувчи сотиб олувчига бутун корхонани мулкий мажмуа сифатида топшириш мажбуриятини олади[1]. Бунда фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва сотувчини ҳамда унинг маҳсулотини, у бажарадиган иш ёки кўрсатадиган хизматларни шахсийлаштирадиган бошқа воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари, агар корхонани сотиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчига ўтади (ФКнинг 489-м.). Корхонани мулкий мажмуа сифатида сотиш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши лозим (ФКнинг 490-м.).

Демак, корхонага тегишли бино (иншоот)ни олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланиши шарт эмас, лекин давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт (ФКнинг 481-м). "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари (кейинги матнда- кадастр органи) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади. Олди-сотди шартномаси ва шартнома тарафлари ўртасида бинони топшириш-қабул қилиш далолатномаси сотиб олувчининг бинога бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. (7.01.2014й. 1-сон ВМҚга 1-илованинг 42-б., кейинги матнда- Низом). 

Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни қуйидаги асосларга кўра рад этиш мумкин:

- кадастр органида ушбу бино ёки иншоотнинг мансублиги масаласида низолар борлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

- жойдаги текширишлар жараёнида ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда бино ва иншоотлар қуриш, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда реконструкция қилиш ҳолларининг аниқланиши;

- тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузилган маълумотлар топилиши.

Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик баҳонаси бўйича рад этишга йўл қўйилмайди (Низомнинг 51-м.).

Кўриниб турибдики, юқоридаги асослар бўлмаса, кадастр органи бинога бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга ҳақли эмас.

Қонунчилик талаблари бузилган ҳолда Сизга тегишли бинога бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга расмийлаштирилган бўлса, бузилган ҳуқуқингизни тиклаш учун судга мурожаат қилишингиз мумкин.

 


[1] сотувчи бошқа шахсларга беришга ҳақли бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика