Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ПҚ-3237 нинг 3-банди 2-қисмида "идоравий танлов комиссияси" деганда жамиятнинг идораси назарда тутилганми ёки юқори турувчи орган (акциядорлари) назарда тутилганми?
2017 йил 23 августда қабул қилинган ПҚ-3237 нинг 3-банди 2-қисмида кўрсатилган (1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт – буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали) "идоравий" сўзини ташкилотимизнинг баъзи мутахасислари "ушбу жамият" деб тушунишяпти. Қолгандари эса "юқори турувчи орган" деб ҳисоблашмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 116
16.10.2017

ЎзР Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3237-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ ўрнатилган тартибга кўра 2018 йил 1 январга қадар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:

1 минг АҚШ долларидан кам бўлган битта контракт - нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали;

1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт - буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали;

100 минг АҚШ долларидан юқори миқдордаги битта контракт - буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашларининг вакилларини мажбурий жалб этган ҳолда тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари ташкил этадиган танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Мазкур ПҚ-3237-сонли қарорининг 3-банди 3-хатбошисида (саволда 3-банднинг 2-қисми деб нотўғри келтирилган, чунки мазкур қисмда комиссия тузиш талаб қилинмайди) комиссия деб “буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссияси” деб номланганлиги сабабли, айнан харидларнинг буюртмачиси ва шартнома тузадиган ташкилотнинг ички идоравий комиссияси тушунилиши лозим.

Яъни, жамиятингиз танловда бевосита буюртмачи ва шартнома тарафи сифатида иштирок этаётган тақдирда идоравий танлов комиссияси мазкур жамият томонидан тузилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика