Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ПФ-2660-сон Президент Фармонига мувофиқ қурилаётган кўп қаватли уйларга қурилиш молларини сотиш шартномасида уларнинг нархини ҚҚСсиз деб кўрсатилиши тўғрими?
Корхона фаолияти: қурилиш моллари ишлаб чиқариш, солиқ: ЯСТ ихтиерий ҚҚС билан. Ҳозирда ПФ-2660-сон Президент фармони дастури доирасида қурилаётган кўп қаватли уйларни қурувчи ташкилотлар билан шартнома тузаётганимизда, ушбу Фармонга асосан имтиёз борлигини инобатга олиб, қурувчи ташкилотлар қурилиш моллари нархини олди-сотди шартномасида ҚҚСсиз деб кўрсатилишини талаб қилишмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 423
18.10.2017

Ҳа, шартномада имтиёз берилган норматив ҳужжатни кўрсатган ҳолда ҚҚС тўловчилари нархларни ҚҚСсиз кўрсатиши мумкин.

Дарҳақиқат, 22.11.2016й. ПҚ-2660-сон Президент Қарорининг 17-бандига мувофиқ бир қанча солиқ имтиёзлари белгиланган.

Улардан бири, ушбу Фармон дастури доирасида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилишида ишлар ва хизматларни амалга оширувчи корхоналар ҳамда уларга қурилиш молларини сотаётган ишлаб чиқарувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинишидир. Ушбу имтиёзни асос сифатида шартномада кўрсатган ҳолда, ҚҚС тўловчиси бўлган ва дастур доирасида имтиёзни қўллаётган корхоналар қурилиш молларининг нархини ҚҚСсиз деб кўрсатиши тўғри бўлади.

Шунингдек, инобатга олингки, ҚҚС тўлашдан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахслар ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммасини кўрсатмайдилар ҳамда "ҚҚСсиз" деган штамп босади (ёзиб қўяди) (СКнинг 222-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика