Ответов: 41
Ответы эксперта. Банковская система
01.08.2017 [ID: 8990] Суд ижрочилари томонидан гаровга куйилган 425 000 000 сумлик дукон биноси Кимошди савдоларида сотилмаганлиги сабабли 10% арзонлаштирилган бахода яъни 382 500 000 сумга банк балансига олиш таклиф килинган, хамда бинони карз эвазига банк балансига олишга розилик билдирилган. 2017 йил 24 июл холатига жавобгарнинг банк олдидаги карздорлиги 195 420 000 сумни ташкил килади. Биз сугурта ташкилотидан сугурта товонини талаб килишга хаклимизми ёки йукми?
Показать ответ

Кредит шартномасида кўрсатилган кредит маблағларни қайтариш керак бўлган охирги кунигача банк мижози кредит маблағларни қайтармаган бўлса, ўша куннинг кейинги кунидан бошлаб банк мижози шартномани бузган ва шу сабабли банк мижозининг жавобгарлиги, яъни суғурта ҳодисаси содир бўлган деб ҳисобланади (ФКнинг 915 ва 919-мод.). ФКнинг 951-моддасининг 1-қисмида эса “агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим” деб  таъкидланган. Демак, суғурта шартномасида суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида 5 банк куни ичида хабардор килиниши кераклиги кўрсатилган бўлса, шу муддат ўтганидан кейин суғурталовчи суғурта товонини тўлашни рад этишга  ҳақли (ФКнинг 955-мод. 4-хатб.).

Шуни хам таъкидлаш жоизки, сиз кўрсатган Низом (АВда 15.12.2008 й. 1882-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда - Низом) суғурталовчилар томонидан суғурта захираларини ҳисоблаш услуби ҳамда шакллантириш ва жойлаштириш тартибини белгилайди ва унда суғурта товонини талаб қилиш ва тўлаш тартиби кўрсатилмаган. Лекин мазкур Низомнинг 5-бандининг “г” – кичик бандига асосан суғурталовчи зарарлар захирасини (шу жумладан хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ва содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси) суғурта ҳодисасининг юз бериши билан келиб чиқувчи ҳамда суғурта шартномаси шартлари бўйича қопланиши лозим бўлган зарар (зиён)ни тўлай олиши учун шакллантиради деб хулоса чиқариш мумкин. Шу маънода, суғурта шартномасини тузганда суғурталовчи суғурта даврида содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарларни қоплаш мажбуриятини хам ўз зиммасига олиши керак.

Показать ответ

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасида банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади деб айтилган. Демак, банк шартномада кўрсатилган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариши шарт ва ушбу шартномадаги талаблар қонунчиликка зид бўлмаслиги керак. Ўзбекистон қонунчилигида янги хизмат қилувчи банклар аввал қарздорлиги мавжуд бўлган импорт контрактларни қабул қилмасликка ҳақли деб кўрсатилмаган. Аксинча, мижоз хизмат қилувчи банкини алмаштирса, янги банк унга ҳисобварақ очганида  мижознинг шартномалари бўйича хамма фармойишларини бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади (ФҚнинг 771-мод.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика