Ответов: 41
Ответы эксперта. Авторское право
Показать ответ

Матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарлар рўйхатига киради (“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-мод., кейинчалик - Қонун) ва шундай асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи уни яратиш факти бўйича юзага келади (Қонуннинг  10-мод.). Қонуннинг  11 – моддасига кўра сиз мутлақ муаллифлик ҳуқуқи эгаси сифатида бошқаларни хабардор қилишингиз учун муаллифлик ҳуқуқининг муҳофаза белгисидан фойдаланишингиз мумкин. Бундай белги асарнинг ҳар бир нусхасида акс эттирилади ва қуйидаги уч унсурдан иборат бўлади:

-айлана ичидаги лотинча "С" ҳарфи;

-мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгасининг исми-шарифи (номи);

-асар биринчи марта чоп этилган йил.

Лекин шундай белгини қўйиш учун, қўшиҳингиз лазер дискларда ёки бошқа бир моддий жисмдаги ахборот ташувчи воситасида ёзилган булиши керак.

Шунингдек, сиз  асарни сақлаш учун ҳар кимнинг фойдаланиши мумкин бўлган сақлов жойига (депозитарийга) депозитарий билан шартнома тузиб, асарни  топширишингиз мумкин. Асарни сақлаш учун топшириш мутлақ муаллифлик ҳуқуқи эгасининг депозитарий билан тузилган, асардан фойдаланиш шартларини белгиловчи шартнома асосида амалга оширилади (Қонуннинг 22-мод.). Шунинг учун, асарни сақлаш учун топшириш муаллифлик ҳуқуқи пайдо булишига ёки муҳофаза қилинишига таъсир қилмаса-да, лекин мазкур асарга муаллифлик ҳуқуқи борлиги ҳақида далил сифатида ишлатилиши мумкин. Афсуски, бундай далил депозитарий билан шартноманинг тузилган кунидан бошлаб муаллифлик ҳуқуқини исботи сифатида ишлатилиши мумкин ва ундан олдинги пайтга нисбатан амал қилинмайди.

Муаллифлик ҳуқуқини суд орқали эътироф ва муҳофаза қилмоқчи бўлсангиз сиз шу ҳуқуқ пайдо булган кунига яқинроқ бўлган исбот-далилларни тақдим этишингиз керак бўлади. Сиз ўзингизнинг яшаш жойингиз бўйича фуқаролик судига мурожаат қилишингиз ва аризангизда муаллифлик ҳуқуқингизни бузган шахсларга қарши даъво беришингиз мумкин.

Қонуннинг 62-моддасида кўрсатилгандай, ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузмасдан асарларни такрорлаш, тарқатиш ёки ундан бошқача тарзда фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқини бузиш деб ҳисобланади. Қонуннинг 65-моддасида кўрсатилгандек, ҳуқуқ эгаси бундай холда ҳуқуқни бузган шахслардан  қуйидагиларни талаб қилиши мумкин:

-ҳуқуқларнинг тан олишини;

-ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаши ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини юзага келтирадиган ҳаракатларни тўхтатишини;

-ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқи бузилмаган тақдирда, у фуқаролик муомаласининг одатдаги шароитларида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромади миқдоридаги зарарларнинг ўрнини қоплашини. Агар ҳуқуқбузар муаллифлик ҳуқуқни бузиш оқибатида даромадлар олган бўлса, ҳуқуқ эгалари бошқа зарарлар билан бир қаторда бой берилган фойдани бундай даромадлардан кам бўлмаган миқдорда қоплашини(ФКнинг 14-мод.);

-зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарарнинг ўрнини қоплаш эвазига тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини;

-мазкур ҳуқуқларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чоралар кўришини.

-муаллиф ва ижрочи ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқбузардан маънавий зиён қопланишини талаб қилиши.

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика