Ответов: 539
Ответы эксперта. Банковская система
20.10.2015 [ID: 4020] Банкда 22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди. Шунингдек Марказий банк томонидан 22 август куни банкларда «очиқ баланс билан иш куни» деб эълон қилинди. Бир вақтнинг ўзида 22 август ҳам шанбалик, ҳам иш куни деб эълон қилинганлиги учун ходимлар ўз розиликлари билан ҳам шанбаликка, ҳам ишга жалб қилиндилар. Бу ҳолатда тегишли хужжатлар қандай расмийлаштирилади ҳамда ходимга дам олиш куни ишлаганлиги учун ҳақ ва шанбалик учун бир кунлик иш ҳақи қандай миқдорларда ҳисоблаб тўланади?
Показать ответ

Қонун, ҳар бир ходимга дам олиш кунлари бериш билан хар хафталик узлуксиз дам олишни кафолатлайди. Бундай дам олишнинг аниқ муддати иш хафтасининг турига боғлиқдир. Масалан, беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтасида эса, бир дам олиш куни берилади (Меҳнат кодексининг 129-моддаси, бундан буён матнда МК деб юритилади).

МКнинг 130-моддасига мувофиқ, дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, - иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Ходимларни улар дам оладиган кунлари ишга жалб этиш Меҳнат кодексининг 220-моддаси бешинчи қисмида (Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилиши) ва 228 (Тунги ишларда, иш вақтидан ташқари ишларда, дам олиш кунларидаги ишларда аёллар меҳнатини қўлланишни ва уларни хизмат сафарига юборишни чеклаш), 245-моддаларида (Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишнинг тақиқланиши) белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Дам олиш кунларида бажарилган иш учун компенсация ва ҳақ тўлаш Меҳнат кодексининг 157-моддасига биноан (Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши билан) амалга оширилади.

Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади (МКнинг 157-моддаси 2-қисми).

Банкда 2015 йил 22-23 август кунлари ҳам шанбалик, ҳам иш куни деб эълон қилинганлиги юқорида белгиланган асослар бўйича ва тартибда МКнинг 129, 130, 132 ва 157-модда талабларини бажарган ҳолда йўл қўйилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика