Ответов: 303
Ответы эксперта. Авторское право
Показать ответ

Жисмоний шахслар тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари бўлишлари мумкин. Қонунчиликда акциядорлик жамиятининг (кейинги матнда - АЖ) акциядори бир вақтнинг ўзида иккита АЖнинг кузатув кенгашларида кузатув кенгаш раиси ёки аъзоси бўлиши таъқиқланмаган. Демак, агар ушбу иккита АЖнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда бу борада таъқиқлар ўрнатилган бўлмаса, жисмоний шахс иккита АЖ кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин (“Акциядорлик жамиятлари  ва акциядорлик жамиятларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 76-м. 5-қ., кейинги матнда - Қонун). 

Шу билан бирга, эслатиб ўтамизки АЖ бошқаруви аъзолари ва директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас (Қонуннинг 76-м. 3-қ.).

Агар шахс бир корхонада меҳнат шартномаси буйича директор ўринбосари лавозида ишласа, ушбу шахс ўриндошлик асосида бошқа корхоналарда ҳам ишлаши мумкин. Бундай ҳолатда, ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин (18.10.2012й. ВМҚга илованинг 7-б.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика