Ответов: 64
Ответы эксперта. Банковская система
Показать ответ

Ҳа, сиз эслатиб ўтган холатда банк ходимининг харакати қонунийдир.

Сиз банк муассасасига қарздорнинг қарз суммасини сўзсиз тартибда ундириш тўғрисидаги фармойишни тақдим этишга ҳақлисиз. Ушбу фармойишга қарздорнинг ёзма шаклда қарз суммасини тан олганилиги тўғрисида маълумот илова қилиниши талаб қилинади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 18-м.5-хатб.).

Шунга ўхшаш қоида бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатда хам ўз аксини топган. Унга кўра, қарздорнинг маблағлари унинг акцептсиз ҳисобдан чиқариш учун тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хати асл нусхада илова қилиниши лозим. Дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси илова қилиниши акцептсиз ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди (АВда 3.06.2013й.2465-сон б. рўйх. ол. Низомнинг 56-б.).

Показать ответ

Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг таъминотини амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари кафил сифатида иштирок этиш ҳуқуқларига амалдаги қонунчилик билан чекловлар ўрнатилмаган. Аммо, “жамоат фондлари” шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари булардан мустаснодир.

“Жамоат фондлари тўғрисида”ги қонуни 20-моддасининг 5-қисмида жамоат фонднинг мол-мулкидан гаров ёки мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг бошқа усули сифатида фойдаланилиши, шунингдек кредитлар бериш учун фойдаланилиши мумкин эмас деб белгиланган. Шу жумладан, ушбу норма эслатиб ўтилган қонуннинг 12-моддасига биноан жамоат фондининг уставида ҳам белгиланиши лозим.

Показать ответ

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 28-моддасига биноан банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан мустақил белгиланади.

Демак, сиз банкомат ёки мобил илова орқали истеъмол кредити бўйича тўловларни амалга оширсангиз банк сиздан банк операцияси бўйича фоиз ёки воситачилик ҳақини ушлаб қолишга ҳақлидир.

Аммо, агар сиз ва банк ўртангизда расмийлаштирилган истеъмол кредити шартномасида бошқа шартлар белгиланмаган бўлса, банкнинг шу қаторда банк ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари (талаблари) ноқонунийдир. Сиз истеъмол кредити бўйича тўловларни бевосита банк идорасининг ўзида амалга оширишингиз мумкин.

Показать ответ

Сиз эслатиб ўтган Президентнинг 2018 йил 22 январ ойидаги ПҚ-3487-сонли қарори билан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг Рўйхати тасдиқланган, ва ушбу Рўйхатга бирон-бир тижорат банк  стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамияти ёки корхонаси сифатида киритилмаган, яъни, ушбу қарорининг бандлари тижорат банкларига тегишли эмас.

Юқоридагилардан келиб чиққан холда, тижорат банклари учун Президентнинг 2017 йил 15 феврал ойидаги ПҚ-2777-сонли қарорининг 4-банди билан берилган ҳуқуқдан фойдаланган холда ўрнатилган тартиба Процессинг марказларининг техник тавсифномаларига мувофиқ, ҳисоб-китоб тўлов терминаллари, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналарни сотиб олиш лозим деб ўйлаймиз.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика