Ответов: 2175
Ответы эксперта. Аудит
Показать ответ

Йўқ, НОРМА ташкилоти аудиторлик хизматини кўрсатмайди.

Солиқ аудити сизнинг ҳолатингизда ечим эмас, чунки бу солиқ текшируви турларидан биридир (СКнинг 137-моддаси). Муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш солиқ аудитидир (СКнинг 140-моддаси). Солиқ аудити ўтказилаётган даврда текширилаётган даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди.

Солиқ аудитидан мақсад – солиқлар тўғри ҳисоблангани ва ҳисоботларда акс эттирилганини текширишдир, бухгалтерия ҳисобидаги хато ва камчиликларни тўлдириш эмас. Сизнинг ҳолатингизда бозордаги таклифларни ўрганиб чиқиб, сизга маъқул шахс билан шартномада сизнинг корхонангизга зарур хизматларни кўрсатган ҳолда бухгалтериядаги хатоликларни бартараф этишдир.

 

 

Показать ответ

Ҳа, келтирилган маълумотларга таянилса, ушбу корхона мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши зарур.

2020 йил 1 январдан ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим:

  1. активларнинг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
  2. маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлса;
  3. ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.

Активлар - субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир («Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос»нинг 38.1.-б., АВ томонидан 14.08.1998 й. 75-сон билан рўйхатга олинган). Активлар фойдаланиш муддати, мақсадлари ва харид қийматига кўра узоқ ва қисқа муддатли активларга ажратилади.

Сизнинг ҳолатингизда, реализациядан тушум 2-бандда белгиланган кўрсатгичдан ошган. Шу билан биргаликда, 2020 йил 1 январь ҳолатига балансдаги активларингиз (узоқ  муддатли ва жорий активлар) қиймати ҳам белгиланган чегарадан ошган бўлса, корхонангиз ПҚ-3946-сон Қарорга асосан мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши зарур.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика