Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона банкдан 2015 йил январь ойи иш хакисини 50%ини февраль ойида пластик карточка оркали олди. Бирок чек оркали накд олмок булиб банкка мурожаат килганда январь ойи иш хакисидан ушланадиган соликлар туланганлигини далилни курсатишни суради. 2014 йил якунлари буйича корхона ЭРИ калити оркали хисоботларни такдим этди ва бироз вакт утгач солиштирма далолатнома нусхасини олди. Унда карздорлик маджуд эмас эди, балки ортикча пуллар хам бор эди. Шу солиштирма далолатномани асос килиб банкка хат билан топширди. Бирок солиштирма далолатномада туман солигининг мухри ва имзоси булмаганлиги учун банк бу солиштирма далолатномани хисобга олмади ва корхонага 2015 йил январь ойи иш хаки олиш учун чекка имзо куймади. Банкнинг бу харакати канчалик тугри, зеро 2015 йил барча ташкилотлар электрон куринишда солик хисоботларини такдим этишлари шартку?
Корхона банкдан 2015 йил январь ойи иш хакисини 50%ини февраль ойида пластик карточка оркали олди. Бирок чек оркали накд олмок булиб банкка мурожаат килганда январь ойи иш хакисидан ушланадиган соликлар туланганлигини далилни курсатишни суради. 2014 йил якунлари буйича корхона ЭРИ калити оркали хисоботларни такдим этди ва бироз вакт утгач солиштирма далолатнома нусхасини олди. Унда карздорлик маджуд эмас эди, балки ортикча пуллар хам бор эди. Шу солиштирма далолатномани асос килиб банкка хат билан топширди. Бирок солиштирма далолатномада туман солигининг мухри ва имзоси булмаганлиги учун банк бу солиштирма далолатномани хисобга олмади ва корхонага 2015 йил январь ойи иш хаки олиш учун чекка имзо куймади. Банкнинг бу харакати канчалик тугри, зеро 2015 йил барча ташкилотлар электрон куринишда солик хисоботларини такдим этишлари шартку?


Ответы экспертов
Ответов: 277
03.04.2015

– Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида йўриқнома1 57-бандининг иккинчи хатбоши илгари қуйидаги таҳрирда амалда эди:

«Нақд пул чекларини қабул қилишда масъул ижрочи бухгалтер нақд пул чеки билан иш ҳақидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий бадалларни, Касаба уюшмаларига ихтиёрий бадалларни, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ҳамда жамғариб бориладиган шахсий пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларини ўтказиш бўйича хўжалик юритувчи субъект раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр билан тасдиқланган реестр илова қилинган тўлов топшириқномалари тақдим этилмаган ҳолларда нақд пул чеклари банклар томонидан ижрога қабул қилинмайди».

Бироқ, ушбу хатбоши МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.02.2015 йилда 1834-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига мувофиқ чиқариб ташланди. Мазкур қарор расмий кучга кирган кундан, яъни 16.02.2015 йилдан эътиборан юқорида кўрсатилган тўлов топшириқномалари ҳамда уларга илова қилиниши лозим бўлган реестр эндиликда банкка тақдим этилмайдиган бўлди.

Юқоридаги Йўриқномада назарда тутилганидек, пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари, шунингдек банк ҳисобварағи шартномасида кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар банк томонидан фақат мижознинг банкка тақдим қилган муҳр ва имзо қўйилган варақчада кўрсатилган шахслар ёки мижознинг вакил қилинган шахсидан ишончнома асосида қабул қилинади (27-банд). (Бундай ишончнома, 34-бандининг учинчи хатбошисининг ҳамда 571-бандининг биринчи хатбошисининг мазмунига кўра, тақдим этилиши шарт.)

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (янги таҳрири)2 кўра, юридик шахслар банкка жамоа шартномасида ёки бошқа локал меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг муддатлари тўғрисидаги маълумотларни касса буюртманомалари воситасида тақдим этадилар (35-банд). Банклар хомчўт (прогноз) қилинаётган чоракнинг бошланишидан 30 кун олдин асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатилаётган юридик шахслардан касса буюртманомаларини оладилар (8-бандининг биринчи хатбоши).

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага (янги таҳрири)3 биноан банк кассасидан нақд пул бериш хўжалик юритувчи субъектларга пул чеклари бўйича амалга оширилади (89-банднинг «а» кичик банди).

Шу тариқа, юридик шахс нақд пул олиш мақсадида банкка хомчўт (прогноз) қилинаётган чоракнинг бошланишидан 30 кун олдин касса буюртманомани, нақд пулни бевосита олаётганда эса пул чекини тақдим қилади.

Юқорида номлари келтирилган ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда юридик шахсларнинг ўз ходимларига иш ҳақини тўлаш учун банкдан нақд пулни олишларида ходимларнинг шу даромадидан солиқ суммаси бюджетга тўланганлиги тўғрисидаги далилни (шу жумладан солиқ органи билан тузилган солиштирма далолатноманинг нусхасини) банкка тақдим этишлари кераклиги вазифаси мазкур юридик шахслар зиммасига юклатилмаган.

Агар банк ўзининг ноқонуний талабларини давом эттириб корхонангизга нақд пулни бермаса, сиз банкни Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг4 5-бандида назарда тутилган жавобгарликка тортиш масаласини қўйишингиз мумкин. Унда, хусусан, шундай белгиланган: «Банклар томонидан иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун ўз вақтида нақд пул бермаганлик учун мижозларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига улар ҳисобварақларида маблағ бўлганида банк устав сармояси белгиланган энг кам миқдорининг 0,005 фоизи миқдорида жарима тўлайди».

__________________________

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 11.07.2008 йилда 1834-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МБ бошқарувининг АВ томонидан 26.10.2005 йилда 1518-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МБ бошқарувининг АВ томонидан 27.06.2008 йилда 1831-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

4МБ бошқарувининг АВ томонидан 30.06.2001 йилда 1044-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Похожие вопросы
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика