Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Пенсияни ҳисоблаш учун тақдим қилинадиган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар айнан қайси давр учун берилиши мумкин?
1. Маълумки, пенсияни ҳисоблашда охирги 10 йилдаги иш ҳақининг кетма-кет 5 йили олинади. Бунда календарь йили 1 январдан бошлаб олинадими ёки йилнинг хоҳлаган ойидан бошлаб кейинги йилнинг шу ойигача олиш мумкинми? Ўртача ойлик 60 ойдаги иш ҳақини қўшиб, уларни 60 га бўлиб топиладими (иш ҳақининг ошиш коффициентларини ҳисобга олган ҳолда)? Ёки 5 йил ичидаги ҳар бир ойлик иш ҳақи 8 минимал иш ҳақи билан таққослаб чиқилиб, агарда ойлик иш ҳақи катта бўлса 8 минимал иш ҳақи, кичик бўлса, ўзи олинадими (чунки ходим таътилга чиққан пайтдан кейинги ойлиги ёки касал бўлган вақтдаги ойлиги 8 минимал иш ҳафидан кичик бўлиши мумкинку)? 2. Газетада ҳар ойда фуқароларнинг даромад солиғини ҳисоблаш методикаси жуда тушунарли қилиб ва мисоллар билан ёритилади. Пенсияни ҳисоблашни ҳам ана шундай тартибда мисоллар билан газетада ёритилса ва уларни Пенсия жамғармаси бўлимларида илиб қўйилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Ответы экспертов
Ответов: 34
18.12.2017

1. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади (“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун 31-м., кейиншги матнда -Қонун).

Юқоридагидан иш ҳақини календарь йили 1 январдан бошлаб олиш қоидаси назарда тутилмаган, шу сабабли иш ҳақи пенсия ҳисоблаб чиқариш учун йилнинг хоҳлаган ойидан бошлаб кейинги йилнинг шу ойигача олиниши мумкин.

Қонунининг 31-моддаси иккинчи, учинчи ва олтинчи қисмларига асосан:

Биринчи босқичда, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади;

Иккинчи босқичда, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади;

Учинчи босқичда, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни маълум қиламизки, 5 йил ичидаги ҳар бир ойлик иш ҳақи  8 минимал иш ҳақи билан таққослаб чиқилмайди, балки у иш ҳақини ошиш коффициентларини  ҳисобга олган ҳолда 60 ойдаги иш ҳақи қўшилиб, чиққан суммани 60 га бўлиб, ва кейингина якуний натижа энг кам иш ҳақининг 8 баробари билан таққосланади.

2. Таъкидлаш жоизки даромад солиғини ҳисоблашга нисабатан пенсия миқдорини ҳисоблаш, жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Сабаби пенсия миқдори нафақат ойлик иш ҳақига балки иш стажи миқдорига ҳам боғлиқ бўлади.

Иш стажини ҳисоблашда, иш стажига киритиладиган ва киритилмайдиган даврлар мавжуд бўлиб, айрим даврлар эса чегараланган миқдорда қабул қилинади, масалан бола парваришлаш таътилида бўлган давр. Шунинг учун иш стажини синчиклаб ҳисоблаб чиқиш керак бўлади.

Бундан ташқари айрим тоифдаги фуқаролар борки уларнинг пенсияси миқдорини ҳисоблашда бир қатор ёндашувлар талаб қилинади, масалан, зарарли ва оғир шароитларда ишловчилар ва ҳоказо.

Шу ўринда даромад солиғи аниқ бир иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланса, пенсия ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи якка  тартибда коэффициентни қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқарилиши лозим бўлади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.

Қайта ҳисобланган иш ҳақи ичидан эса кетма-кет келган 5 йиллик иш ҳақини танлаб олиш лозим бўлади. Бу кетма-кет 5 йиллик иш ҳақи йил бошидан бошланмаганлиги сабабли, яъни йилнинг хохлаган ойидан бошланиши ва тугалланишини ҳисобга олган ҳолда, бу даврни олдиндан аниқлаб олиш қийин бўлади.5 йил учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг суммаси 60 га бўлинади.

Шу сабабли бу каби мураккаб ҳисоб-китоблар жараёни Пенсия жамғармаси бўлимлари фойдаланадиган махсус компьютер дастури (“Пенсия” дастурий таъминоти) орқали амалга оширилади.

Шу ўринда Пенсия жамғармасининг расмий веб-сайтида “Пенсия калькулятори” жорий қилинган. Ушбу калькулятор ёрдамида Сиз ўзингиз учун дастлабки пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишингиз мумкин бўлади. Бунда иш стажини ҳам ўзингиз ҳисоблашингизга тўғри келади.

Агар иш стажи ва ўртача ойлик иш ҳақи миқдори маълум бўлса, пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқариш қийинчиликни туғдирмайди. Шу ўринда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан кўп бўлмаслиги кераклигини ёдда тутиш лозим.

Тўлиқ пенсия миқдори уч қисмдан иборат: таянч миқдор, ортиқча стаж учун оширилиши ва пенсияга устамалар.Тўлиқ пенсия деб эркаклар 25 йил иш стажи ва аёллар 20 йил иш стажидан ҳисоблаб чиқилган пенсия ҳисобланади.

Биринчи, пенсиянинг таянч миқдори аниқланиб, у ўртача ойлик иш ҳақининг 55%га тенг.

Иккинчиси, ортиқча стаж учун оширилиш бўлиб, у талаб этилган стаждан (25 йил эркакларга ва 20 йил аёлларга) ортиқча ҳар бир йил учун ўртача ойлик иш ҳақининг 1% миқдорида ҳисобланади. Масалан, эркакларда 27 йил иш стажи учун оширилиш 2% (27-25)га тенг.

Учинчиси, пенсияга устамалар бўлиб, унга фақат айрим тоифдаги шахслар олиш ҳуқуқига эга. Бу шахслар тоифаси Қонуннинг 28-моддасида кўрстаилган. Бу устамалар энг кам иш ҳақига боғлиқ бўлиб, шахслар тоифасига қараб 30%дан 150%гача белгиланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика