Ходим фарзандининг ўқиши учун унинг келгусидаги иш ҳақи ҳисобига тўланадиган маблағ ходимга берилган қарз (займ) сифатида расмилаштириш керак. ЖШДС ҳисоботининг 1-иловаси ой охирида бухгалтерия ҳисобида жамлаланидан маълумотлар асосида тўлдирилади.
ДалееКорхона маблағлари ҳисобига ходимнинг шахсий эҳтиёжи учун авиабилет сотиб олинса, хизмат сафарига олинган авиабилет қайтарилганда авиакассага жарима тўланса, уларнинг ҳисоби БҲМС ҳамда СКга мувофиқ юритилади
ДалееФуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишларни бажарувчи жисмоий шахсга тўланадиган даромаддан солиқ жисмоний шахснинг аризасига биноан энг юқари ставкада ушлаб қолинади. Жисмоний шахснинг аризаси бўлмаган тақдирда солиқ шкала бўйича ушлаб қолинади.
ДалееХодимга ортиқча солиқ суммаси қайтарилганда 6710 счётда кредит бўйича сальдо ҳосил бўлади ва бу корхонанинг ходимга иш ҳақи бўйича қарзини кўрсатади.
ДалееОртиқча ҳисобланган таътил ҳақини қайтаришда таътил пули ҳақиқатдаги таътил вақти учун қайта ҳисоблаб чиқарилади ва сторно ўтказмасини амалга ошириш йўли билан тузатиш киритилади.
ДалееЖисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан оладиган даромадига тўлов манбаида белгиланган ставкаларда солиқ ушлаб қолинади. Жисмоний шахс солиқни максимал ставкада ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, ЖШДС максимал ставкада ушланади.
ДалееХодимнинг юридик шахсдан оладиган даромади унинг аризасига биноан ушлаб қолиниши ва ушбу аризада кўрсатилган мақсадлар учун ўтказиб берилиши қонун томонидан таъқиқланмаган.
ДалееХодимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳолатлари МКнинг 164-моддаси билан тартибга солинади.
ДалееЖамоат ишларига жалб этилаётган шахсларга тўланадиган даромаднинг буюртмачи-корхона маблағлари ҳисобидан бериладиган қисми ЖШДС ва ЯИТга тортилади, жамғарма ҳисобидан тўланадиган қисми уларни тўлашдан озод. Ҳисобланган иш ҳақининг тўлиқ миқдоридан суғурта бадаллари ушлаб қолинади. ШЖБҲРга бадаллар ЖШДС солинадиган суммадан ҳисобланади.
ДалееЖисмоний шахслар даромадига Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланади.
Далее