Ответов: 17
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
Показать ответ

Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарори билан тасдиқланган ва 1-иловасида келтирилган (кейинги ўринларда – рўйхат).

Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари (рўйхатнинг 1 қатори), молларнинг ичаклари, қопчалари ва ошқозонлари (рўйхатнинг 4 қатори) мажбурий сертификатлаштирилади.

Шу тариқа, жамиятингиз томонидан молларнинг ичаклари, пуфаклари ва ошқозонлари ишлаб чиқарадиган булса, фақатгина ушбу махсулотларни мажбурий сертификатлаштириш лозим.

Показать ответ

Гражданским законодательством не предусмотрены такие виды договоров, как безвозмездное оказание услуг или работ, при этом допускается заключение безвозмездного договора на предоставление чего-либо другой стороне без получения от нее платы или иного встречного предоставления (ч.2 ст. 355 ГК).

Граждане и юридические лица свободны в заключении договора, могут заключить договор и не предусмотренный законодательством (ст. 354 ГК), в связи с чем компании заключить безвозмездный договор на оказание услуг.

Наличие четкого договора между сторонами даже на условиях безвозмездности оказания прописанных в договоре услуг является основанием для наложения на исполнителя определенных обязательств. Согласие исполнителя на участие в сделке и подтверждение готовности предоставить определенные услуги дает право заказчику требовать надлежащего выполнения возложенных договором на исполнителя обязанностей.

Показать ответ

Қонунчиликда тугатилган ташкилотнинг ҳисобварақи ёпилмагани ва ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтилмаганлиги учун аниқ таъсир чоралари назарда тутилмаган.

Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади (ФҚнинг 50-м.).

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари - юридик шахслар ихтиёрий тугатилаётганда, хабардор қилиш муддатидан бошлаб юридик шахсларнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк тугатиш жараёни тугаганидан сўнг тугатувчининг аризасига асосан бир иш куни давомида асосий ҳисобварағини ёпади ва тугатувчига асосий ҳисобварақнинг ёпилиши ҳақида маълумотнома беради (АВда 27.04.2009й. 1948-сонли Йўриқнома 48-б.).

Шундай қилиб, ташкилот тугатилганда барча мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтиши ва банкдаги ҳисобварақлари ёпилиши керак.

Ушбу холатни хизмат кўрсатувчи банк билан муҳокама қилиш ва тугатилган шахснинг ҳисобварақни ёпиш учун чоралар кўриш тавсия этилади.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга асосан паспорт белгиланган намуна бўйича тайёрланади ва ўзбек ҳамда инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса – қорақалпоқ, ўзбек ва инглиз тилларида персоналлаштирилади (Низомнинг 11 банди).

Ўзбекистонда давлат тили сифатида лотин алифбосига асосланган ўзбек тили қайд этилгани («Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонун) ва биометрик паспортларда барча маълумотлар лотин ёзувида келтирилганини инобатга олиб ишончли вакилнинг шахсини аниқлаш учун ишончнома ва бошқа ҳужжатларда паспорт маълумотлари айнан лотин алифбосидаги ўзбек тилида келтирилиши лозим.

Иккинчи масалага тўхталадиган бўлсак,  қонун ҳужжатларида ушбу масалани тартибга соладиган аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат кўзда тутилмаган.

 

Показать ответ

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини (кейинги ўринларда – НКМ) қўлланилиши ВМнинг 2011.11.17 306-сон қарори билан тасдиқланган “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.

Ушбу Низом аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда НКМни қўллаш тартибини белгилайди ҳамда НКМдан фойдаланиб аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи барча хўжалик юритувчи субъектларга жорий этилади (Низомнинг 1-б.). Хўжалик юритувчи субъектлар аҳолига товарларни нақд пулсиз сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) пластик карточкаларга хизмат кўрсатадиган тўлов терминалларидан фойдаланадилар (Низомнинг 5-б.). Шу боис, қонунчиликда нақд пулсиз хизмат курсатадиган корхоналар учун НКМ ўрнатилиши шартлиги кўзда тутилмаган.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари ўз савдо ва хизмат кўрсатиш объектига ўрнатиш учун тўлов терминалларини ажратиш бўйича хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши лозим. Тижорат банклари тўлов терминалини ажратиш бўйича мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида тўлов терминалларини ажратади (АВда 27.07.2009й. 1986-сон руйх.олинган Низомнинг 3,5-б.).

Шундай қилиб, агар сизнинг корхонангиз нақд пул билан муомала қилмаса, банк томонидан инкассация шартномаси ва НКМ ўрнатилган тўғрисида маълумотнома сўралиши ноқонуний хисобланади. 

Показать ответ

Қонунчиликда "юридик манзил" тушунчаси ишлатилмайди. Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) деган тушунчалар қонунчиликда назарда тутилган. Юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши шарт. Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади (ФҚнинг 46-моддаси). МЧЖнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда таъсис хужжатларга ўзгартириш киритиш лозим. Бундай ўзгартиш жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади (“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 11 моддаси). МЧЖ жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши 10 кун мобайнида қонун ҳужжатларда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан мажбурий ўтказилиши шарт (ВМ 09.02.2017 йилдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган, 1-Илованинг 3-боб, 21-банди).

МЧЖ солиқ тўловчи бўлиб, ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ҳисоб маълумотларидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда маълум қилишлари шарт. (СКнинг 83-моддаси). Хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери) тўғрисидаги маълумотларни ўн кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этганик учун ЭКОИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима белгиланган (МЖтКнинг 176-2-моддаси).

Юридик шахс бўлмиш лицензиатнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси).

Шундай қилиб, МЧЖнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда, таъсис хужжатларга ўзгартиришлар киритиб, 10 кун мобайнида давлат рўйхатидан ўтказилиши, тегишли солиқ хизмати органига маълум қилиниши ва бир ой муддатда лицензияловчи органга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика