Ответов: 23
Ответы эксперта. Хозяйственная деятельность
07.11.2017 [ID: 9557] Институт тузилмасида алоҳида юридик шахс ҳисобланмиш 15 та ташкилотларнинг мавжудлиги қонун ҳужжатларига мос келадими? Институт муассис сифатида унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини қандай кўринишда ташкил қилишга ҳуқуқи бор? Институт тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг барчаси “бўлинма” шаклида қайта ташкил қилиниши, уларнинг мустақил балансга, ҳисоб рақамга эга бўлган, мустақил солиқ тўловчи сифатида фаолият юритишига тўсқинлик қилмайдими?
Показать ответ

Институт тузилмасида алоҳида юридик шахс ҳисобланмиш 15та ташкилотларнинг мавжудлиги қонун ҳужжатлари билан чекланмаган.

Хусусан, Фуқаролик кодексининг 40-моддасига асосан фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин.

Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин.

Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин.

Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона мулкдорнинг ёки у вакил қилган органнинг қарорига мувофиқ ташкил этилади (Фуқаролик кодексининг 71-моддаси). У ўз мол-мулкининг бир қисмини хўжалик юритиш учун белгиланган тартибда топшириш йўли билан юридик шахс бўлган бошқа унитар корхона (шуъба корхона) ташкил этиши мумкин.

Солиқ кодексининг 16-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, мустақил балансига ёки сметасига эга бўлган, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ҳамда уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс деб эътироф этилади.

Корхонангиз таъсисчилигида алоҳида ташкил этилган шуъба корхоналарининг давлат рўйхатидан ўтган гувоҳномасидаги фирма номида "...бўлими" сўзининг қатнашиши ушбу корхоналар сизнинг бўлимингиз эканлигини билдирмайди, балки бу ушбу юридик шахсларнинг номланиши ҳисобланади.

Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан, ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир (Фуқаролик кодекси 47-моддасининг иккинчи қисми). Агар қонунда бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Филиал ўз фаолиятини уни ташкил этган юридик шахс номидан амалга оширади, унинг фаолияти учун жавобгарлик эса уни ташкил этган ташкилот зиммасига юкланади.

Берган маълумотларингиздан кўринадики, сизнинг таъсисчилигингизда очилган 15 та корхоналар Солиқ кодексининг 16-моддасига асосан алоҳида юридик шахс мақомига тўлиқ мос келадиган корхоналардир.

Солиқ кодексининг 35-моддасида юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқ мажбурияти мазкур алоҳида бўлинмалар томонидан, агар уларга алоҳида мол-мулк ажратилган бўлса ва улар мустақил балансга эга бўлса, мустақил равишда бажарилиши назарда тутилган.

Институт тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг барчаси “бўлинма” шаклида қайта ташкил қилиниши, уларнинг мустақил балансга, ҳисоб рақамга эга бўлган, мустақил солиқ тўловчи сифатида фаолият юритишига тўсқинлик қилмайди.

 

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика