Ответов: 233
Ответы эксперта. Бухгалтерский учет
Показать ответ

Читать на узбекском языке

1. На счетах учета расходов будущего периода (3100) отражаются суммы, выплаченные авансом, а расходы переносятся на будущие периоды (пункты 155-160 приложения № 2 к НСБУ № 21). В вашем случае расходы, понесенные в период до начала производства продукции, относятся на счет 9430 «Прочие операционные расходы».

2. Сырье пришедшее в негодность в процессе обучения рабочих производству нового продукта сырье, списывается актом на основании приказа руководителя. Если для предприятия стоимость непригодного сырья составит крупную сумму, и в соответствии с  уставом предприятия или законодательством полномочия руководителя предприятия ограничены, целесообразно оформить и решение учредителей для их списания.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Вазиятда муассис қандай тарзда МЧЖ муассислари таркибидан чиқиб кетганлиги кўрсатилмаган.

Ушбу муассис МЧЖ устав фондидаги улушини бошқа шахсга сотган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда олди-сотдидан кейин улушини сотган муассисга тегишли барча ҳуқуқлар янги муассисга ўтади. 2022 йил 2 ноябргача вужудга келган тақсимланмаган фойда дивидендларга тақсимланмаган бўлса ҳам, чиқиб кетган муассис дивидендлар олишга ҳақли бўлмайди, улар янги муассисга берилади.

Агар муассис МЧЖдаги улушини жамиятнинг ўзига сотиб муассислар таркибидан чиқиб кетган бўлса, жамият унга улушининг ҳақиқий қийматини тўлаши шарт. Улушнинг ҳақиқий қиймати муассиснинг МЧЖ муассислари таркибидан чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-м.). Бинобарин, мазкур ҳолатда чиқиб кетган муассис 2022 йил ноябрь ойи учун ҳисобланган фойдадан дивидендларни олишга ҳақли бўлмайди.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Агар корхона ушбу нотураржой бинода ҳали ишлашни бошламаган бўлса, етказиб берувчига қопланадиган коммунал хизматлар бошқа операцион харажатларга, яъни 9430-счётга киритилади.

Агар харажатлар ўзини иқтисодий жиҳатдан оқласа, у ҳолда фойда солиғини ҳисоблашда улар чегирилади (СК 305-м. 1–5-қ.). Агар улар ҚҚС солинадиган айланмалар мақсадида амалга оширилган бўлса, ҚҚСнинг кирим қилинаётган суммалари ҳисобга олинади (СК 266-м. 1-қ.).

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

1. Мақсадли киримларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун сиз шартнома шартларидан келиб чиқишингиз керак. Катта эҳтимол билан бу грантлар бўлиши мумкин. Грант деганда давлат (ҳукумат) томонидан текинга бериладиган, гуманитар пул ёки моддий-техникавий ёрдамлар ва шунингдек, нодавлат, хорижий, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан корхонага ижтимоий аҳамиятга молик мақсадлар учун ҳамда, иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш, илмий-техникавий ва инновацион дастурларни амалга ошириш учун текинга бериладиган ёрдамлар тушунилади.

Грант маблағлари қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланилади. Олинган грантлар 8810 «Грантлар» счётининг кредити бўйича ҳисобга олинади (21-сон БҲМС 2-сон илова  65-б.).

Бухгалтерия ёзувлари:

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Дт

Кт

 Ажратилган грант ҳақида   хабарнома олинганда

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

8810 «Грантлар»

 Грант бўйича мулк қабул   қилинганда

0700 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар»

0820 «Асосий воситаларни харид қилиш»

1000 «материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

2. Ҳа, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулклар қабул қилингандан сўнг, сиз кирим ордерини расмийлаштиришингиз керак. Кирим ордери мол-мулк омборга қабул қилинган санада расмийлаштирилади.

Мол-мулкга эгалик қилиш ҳуқуқи эса, Инкотермс етказиб бериш шартлари асосида нодавлат нотижорат ташкилотига ўтади.

Показать ответ

Читать на узбекском языке

При ведении бухгалтерского учета в животноводстве вы должны руководствоваться правилами главы 10 НСБУ №4 (регистрационный номер МЮ №3259 от 30 июня 2020 г.) и приложением №2 НСБУ №21 «План счётов» (регистрационный номер МЮ №1181 от 23 октября 2002 г.).

В животноводстве скот может учитываться в бухгалтерском учете как долгосрочный актив или текущий актив. При этом используется группа счетов 0170 «Рабочий и продуктивный скот», 0840 «Формирование основного стада», а также 1100 «Счета учета животных на выращивании и откорме». А производственные затраты ведутся на счете 2010 «Основное производство», в котором аккумулируются другие производственные затраты, связанные с откормом, отвесом и хранением скота.

Дополнительный материал и бухгалтерские проводки по данной теме читайте перейдя по ссылке:

https://buxgalter.uz/question/12046

Рекомендуем подробно ознакомиться с частями главы 10 НСБУ №4 (регистрационный номер МЮ №3259 от 30 июня 2020 г.) и приложения №2 НСБУ №21 «План счётов» (регистрационный номер МЮ №1181 от 23 октября 2002 г.), посвященные  соответствующим счетам.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Агар ушбу харажатларни ижарага олувчига қайта тақдим этишни хоҳласангиз, ижара шартномаси шартлари ва суммасини қайта кўриб чиқишни тавсия қиламиз.

Агар ижара шартномасида коммунал харажатлар ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига қопланиши назарда тутилган бўлса, ижарага берувчи ижарага олувчи томонидан фойдаланилган қисмида коммунал харажатларга ЭҲФ тақдим этади. Бунда ЭҲФнинг жадвал қисми коммунал хизматлар етказиб берувчиси қандай тўлдирса, шундай тўлдирилади. Ижарага берувчи ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган ва унга қайта тақдим этилаётган коммунал хизматлар қисми бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас (Низомнинг 48-51-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).

Ижарага берувчида бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дт

Кт

Коммунал хизматлар етказиб берувчисидан ЭҲФ олинди

Коммунал харажатларнинг ўз қисмига:

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 9400 ва бошқалар),

4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарздорлик»

Ижарага олувчи томонидан қопланадиган қисмига (шу жумладан ҚҚС суммалари):

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

Ижарага олувчида бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дт

Кт

Ижарага берувчидан коммунал хизматларни қоплашга ЭҲФ олинди

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар,

4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

Показать ответ

Читать на узбекском языке

1. На счетах учета расходов будущего периода (3100) отражаются суммы, выплаченные авансом, а расходы переносятся на будущие периоды (пункты 155-160 приложения № 2 к НСБУ № 21). В вашем случае расходы, понесенные в период до начала производства продукции, относятся на счет 9430 «Прочие операционные расходы».

2. Сырье пришедшее в негодность в процессе обучения рабочих производству нового продукта сырье, списывается актом на основании приказа руководителя. Если для предприятия стоимость непригодного сырья составит крупную сумму, и в соответствии с  уставом предприятия или законодательством полномочия руководителя предприятия ограничены, целесообразно оформить и решение учредителей для их списания.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Дивидендлар тақсимланмаган фойдани (қопланмаган зарар) ҳисобга олувчи 8710, 8720 счётларда фойда суммаси доирасида тақсимланади. Агар якун бўйича дивидендлар тақсимланмаган фойда суммасидан кўпроқ тақсимланган бўлиб чиқса, у ҳолда:

  • таъсисчилар фарқ суммасини корхонанинг банк ҳисобрақамига қайтаришлари лозим бўлади;

ёки 

  • корхона фарқ суммасини жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари сифатида 12 % ставкада солиққа тортиши мумкин. Бундай ҳолатда ушбу харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 3-б.).

Иккала вариантда ҳам тўланган дивидендлар бўйича аниқлаштирувчи ҳисоб-китоб тақдим этиш лозим бўлади.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Хўжалик юритувчи субъектлар жисмоний шахслардан, шу жумладан бозорларда товарларни нақд пул эвазига сотиб олишлари мумкин. Товарларни сотиб олиш учун нақд пулни банк ҳисобварағидан чекни тақдим қилиш йўли билан ечиб олинади.

Агар ЯТТ юридик шахсдан товар сотиб олса, у харидни банк ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш орқали ёки КПКни қўллаган ҳолда тўлаб беради.

Якка тартибдаги тадбиркор бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳисобланмайди, у бухгалтерия ҳисобини юритишга мажбур эмас (янги таҳрирдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун 6-м.). Агар у 21-сон БҲМСга мувофиқ бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаган ҳолда бухгалтерия ҳисобини юритишга қарор қилган бўлса, у ҳолда товарларни нақд пул эвазига харид қилишда қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга оширади:

Дт 2910 «Омбордаги товарлар»

Кт 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»

Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолияти турлари 07.01.2011йилдаги ВМҚ-6-сон қарорига 1-иловадаги Рўйхатда тасдиқланган. Улар муайян товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланишлари мумкин (Рўйхатнинг 1-5-бб.). Якка тартибдаги тадбиркор юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан товарларни сотишга ҳақли эмас.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • барча юридик шахсларда (бюджет ташкилотларидан ташқари) охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга нафақа тайинлаш санасида белгиланган минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда МВ ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;
  • юридик шахсларнинг ушбу ходималар олдидаги мажбуриятлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади (07.03.2022 й. ПФ-87-сон 2-б.).

20.09.2022 йилдаги 515-сон ВМҚда қайд этилишича, Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган нафақанинг миқдори, минимал истеъмол харажатларининг (МИХ) 4 баравари миқдорини ташкил этади.

Давлат статистика қўмитаси минимал истеъмол харажатлари ва камбағаллик даражасини ҳар йилги ҳисобот йилида инфляция даражасидан келиб чиқиб, кейинги йилнинг 20 январига қадар эълон қилиб боради (27.08.2021 й. 544-сон ВМҚ.).

2022 йил учун МИХнинг миқдори 498 000 сўмни ташкил этади (https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/16474-minimal-iste-mol-xarajatlari-qiymati-to-g-risida-3333).

МИХнинг 4 баравари – бу 1 992 000 сўм.

Корхона 515-сон ВМҚ қоидаларига амал қилиши ва МИХнинг 4 баравар миқдори (1 992 000 сўм) чегирилган ҳолда, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаб бериши лозим.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

ЎзР юридик шахслари учун

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари, молиявий ҳисобот ва бошқа ҳисоботлар, шунингдек бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган муддатлар мобайнида, бироқ ҳисобот йилидан кейин камида беш йил бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан сақланади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ЎРҚ 29-м.).

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати, натижаларига кўра солиқ мажбурияти аниқланадиган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади (СК 88-м.).

Мос равишда, солиқ ҳисоб-китоблари, ҳисобварақ-фактуралар, контрагентлар билан шартномалар, инвентаризация қайдномалари, қабул-қилиш ва ҳисобдан чиқариш далолатномаси, касса ҳужжатлари, банк кўчирмалари, ҳисоб регистрларини 5 йил ўтиши билан уларни архивга топширмасдан мустақил равишда йўқ қилиш мумкин. Маълумки, ваколатхоналар одатда тадбиркорлик фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Улар бухгалтерия ҳисобини юритишга мажбур эмас, лекин бухгалтерия ҳужжатлари солиқ солиш билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли ҳужжатларни умумий тартибда сақлашни тавсия этамиз.

Шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар юридик шахсда, у тугатилган тақдирда эса – 75 йил давомида идоравий ёки идоралараро архивларда ёки  шахсий таркиб бўйича давлат архивида сақланади (30.10.1999 й. ВМҚ-482-сон қарорига 1-илова Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида Низомнинг 8-б.).  Шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар (иш стажи, иш ҳақи, ўқиш, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар) «Ўзархив» агентлиги органлари билан келишилмасдан нодавлат юридик томонидан йўқ қилиниши мумкин эмас (Низомнинг 22-б.).

Ўз ходимларининг иш ҳақи бўйича шахсий карточкалари ёки иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаларини сақлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шахсий карточкаларнинг уникаллиги аввалги даврларда фақатгина уларда иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорлари тўғрисда маълумотлар мавжудлигидир. Шунинг учун, улар пенсияни расмийлаштиришда биринчи даражали аҳамиятга эгадир.

Низомда бошқа ҳужжатларнинг ҳам сақлаш муддатлари кўрсатилган. Хусусан: капитал қурилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлаштириш (25 йил), илмий, технологик, конструкторлик ва патент ҳужжатлаштириши (20 йил) ва бошқалар (Низомнинг 8-б. ва «Архив иши тўғрисида»ги ЎРҚ 24-м.).

Агар сиз қандай ҳужжатлар ва қандай муддатларда корхонанинг архивидан йўқ қилишда шубҳаланаётган бўлсангиз, «Ўзархив» агентлиги муассасаларига архив ҳужжатларини жамлашда, ҳисобга олишда, сақлашда ва улардан фойдаланишда услубий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилинг. Нодавлат юридик шахслар билан келишувга кўра «Ўзархив» агентлиги муассасалари уларнинг архивларига ҳужжатларни илмий-техник ишлов бериш, иш юритиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, йиғмажилдларни таъмирлаш ва муқовалаш, архив ҳужжатларидан фойдаланиш юзасидан пулли хизматлар кўрсатишлари, шунингдек, бошқача кўмаклашишлари мумкин (Низомнинг 26-б.).

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Корхона ота-онанинг ЖШШИРга ЭҲФни тақдим этмаслиги лозим. Назорат-касса техникасининг турлича типдаги чеклари мавжуд бўлиб, улар нафақатгина товарлар (хизматлар) ҳақиқатда сотилгандагина берилади. Шартномада таълим учун тўлов аванс тариқасида ёки ҳар ойда амалга оширилиши тўғрисида аниқ кўрсатилиши лозим. Aгар таълим учун тўлов кечиктирилган ҳолда амалга ошириладиган бўлса, таълим олувчининг ота-онасида қарздорлик ҳосил бўлади. Бундай ҳолатда, ҳар ойнинг якунида «Сотув» тўлов тури бўйича чек уриб берилиши лозим. Тўлов ҳақиқатда амалга оширилганда эса, «Кредит (бўлиб-бўлиб тўлаш)» туридаги чек уриб берилади, унда ҳақиқатда тўланган сумма акс эттирилади. Бундай чекнинг суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмайди.

Мавзу бўйича материал:

https://buxgalter.uz/publish/doc/text182949_uzoq muddatli_shartnomalar bo'yicha_NKT_orqali to'lovni_qanday_amalga oshirish kerak

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Харажатларни ҳисобга олишда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (05.02.1999 й. 54-сон ВМҚга илова, бундан кейин – Низом) риоя қилишни тавсия қиламиз.

Ишлаб чиқариш тусидаги меҳнат ҳақ тўлаш харажатларни хизматларингизнинг ишлаб чиқариш таннархига киритинг. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишлаб чиқариш харажатларига нималар киритилиши – Низомнинг  1.2-бандида кўрсатиб ўтилган.

Ўқитиш ва таълим хизматларини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ишлар учун иш ҳақи оладиган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш (масалан, ўқитувчилар, ассистентларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш) харажатларини хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритинг.

Бош ҳисобчи (бухгалтерия ходими), ҳайдовчи, хўжалик бўлимининг ходими, қўриқлаш хизмати ва ҳ.к.лар каби ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига ишлаб чиқариш тусидаги харажатлар деб қаралиши мумкин эмас. Уларни давр харажатлари (9400-ҳисобварақ) таркибига киритиш лозим. Ректорнинг иш ҳақи масаласига келсак, сизга унинг даромадлари таркибини таҳлил қилинишини тавсия қиламиз. Эҳтимол, унинг даромадлари таркибида, маъмурий функцияларни бажарганлик учун тўловлар, шунингдек, ишлаб чиқариш тусидаги тўловлар ҳам мавжуддир.

Шунга эътибор берингки, ишлаб чиқаришда хизмат қиладиган ходимларга бериладиган тўловларнинг барчаси ҳам, ишлар, хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи таркибига киритилмайди. Сизга Низомнинг 1.2-бандини диққат билан ўқиб чиқишингизни тавсия этамиз.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Тугатувчи қуйидагилардан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади:

  • кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек, тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин;
  • солиқлар ва йиғимлар, молиявий жарималар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича ҳисобланган суммалар тўлангандан кейин;
  • тижорат ташкилотининг мол-мулки мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ёки ушбу тижорат ташкилотига нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган муассислар (қатнашчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин (21.08.2019й. ВМҚ-704-сон 31-б.).

Барча қарзларини сўндиргандан кейин сизда балансда корхонанинг қиймат бўйича хусусий капиталга тенг бўлган активлар қолади. Бошқача сўз билан айтганда, бу соф активлар. Одатда асосий воситалар, пул ва бошқа молиявий активлар қолади.

Активлар мулкдорлар ўртасида тақсимланиши солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. Шунинг учун пул маблағларини тақсимлашда ҳисобланган солиқни тўлаш заруратини назарда тутинг.

Агар қопланган зарар мавжуд бўлса, у ҳолда тушунарлики, таъсисчи томонидан киритилган камроқ сумма тақсимланади. Яъни зарар суммаси қайтарилаётган улуш суммасини ҳар бир иштирокчининг улушига мутаносиб равишда камайтиради.

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси  

дебет

кредит

Корхонанинг таъсисчиларига улушларини қайтариш

8330

6620

Жамланган зарарни тақсимланиши (8720 счёти)

6620

8720

Текин олинган мулк суммасининг тақсимланиши (8530 счёти)

8530

6620 

 Тугатиш чоғида юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура шаклидаги тўловлар дивидендлар деб эътироф этилади (СК 41-м. 1-қ. 2-б.).

Агар хусусий капитал тақсимлангандан кейин 6620 счётида иштирокчининг устав фондидаги улуш миқдорида ортадиган кредит қолдиғи бўлса, у ҳолда ошиш суммасини дивиденд солиғига тортиш керак. 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

 

Дивидендлардан солиқ ушлаб қолиниши (5 % ёки 10 %)

6620

6410

 

Солиқни бюджетга тўланиши

6410

5110

 

Чиқиб кетаётган таъсисчининг унинг қарзи бўйича қарздорлиги қолдиғини сўндириш

6620

5110

 

Бюджет ва таъсисчилар билан якуний ҳисоб-китоблардан кейин баланснинг барча моддалари нолга тенгдир.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Товарларни сотиб олиш (импорт қилиш) бўйича харажатлар, уларнинг таннархига киритилади, ушбу қоида 4-сонли «Товар моддий захиралар» БҲМСнинг 15-бандида белгиланган. Агар ушбу харажатларнинг бирортасини тасдиқловчи ҳужжатлар товарлар сотилганидан кейин келиб тушса, ушбу харажатларни товарларнинг таннархига киритишингиз мантиқий тўғри бўлмайди. Маҳсулот аллақачон маълум бир нархда сотилганлиги сабабли, таннархнинг ўзгариши сезиларли оқибатларга олиб келмайди. Амалдаги Солиқ кодексига мувофиқ, товарларнинг таннархи товарларни (хизматларни) реализация қилишда солиқ оқибатларига таъсир қилмайди, лекин сиз уларнинг бозор қийматига эътибор қаратишингиз керак бўлади.

Агар товарларнинг сотилмаган қолдиқлари мавжуд бўлса, бундай харажатларнинг бир қисмини уларнинг таннархига киритилиши керак ва сотилган товарлар билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини эса 9410-счёт сотиш харажатларига ҳисобдан чиқарилиши керак. Буни ҳисоб сиёсатида акс эттиришни тавсия қиламиз.

Шунингдек, қайта сотиш учун сотиб олинган товарларни сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобга олиш мумкин. Бунда 4-сонли БҲМСнинг 15-бандида назарда тутилган товарларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар улар юзага келган ҳисобот давридаги ташкилотнинг (реализация қилиш бўйича) давр харажатларига киритилади (4-сонли «Товар моддий захиралар» БҲМС 30-б.). Агар корхона товарлар таннархи ва харажатларини шу тарзда ҳисобга оладиган бўлса, бу ҳам ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши керак.

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Шартнома шартларига кўра, депозитни муддатидан олдин қайтариб олишда корхона депозит муддати тугаганидан сўнг оладиган суммасидан кам даромад олади. Сиз фоизли даромад суммасига камайтириш йўли билан тузатиш киритишингиз лозим.

Дт          9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар»

Кт          4830 «Олинадиган фоизлар».

Показать ответ

Читать на узбекском языке

Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке.

– Если нераспределенная прибыль не распределялась в качестве дивидендов учредителю, лучше работать без ее распределения. При этом имущество предприятия остается за предприятием, никаких налоговых последствий не возникает. Учредитель может получать свои дивиденды в будущем, если предприятие продолжит работать с прибылью. При этом прибыль со счета 8710 «Нераспределенная прибыль (непокрытый убыток) отчетного периода» переводится на счет 8720 «Накопленная прибыль (непокрытый убыток)». 

Если прибыль распределяется в виде дивидендов, но учредитель отказывается от нее в пользу предприятия, не получая ее, у предприятия возникает прибыль. Этот доход облагается налогом на прибыль или налогом с оборота (п. 12 ч. 3 ст. 297 НК, ч. 1 ст. 463 НК).

Бухгалтерские проводки:
Дт 6610 «Дивиденды к оплате»
Кт 9390 «Прочие операционные доходы». 

Также при распределении нераспределенной прибыли на дивиденды уплачивается НДФЛ (п. 2 ст. 375 НК, п. 3 ч. 1 ст. 387 НК).

Показать ответ

Читать на узбекском языке

Авторский перевод текста на русский язык выполнен экспертами ООО «Norma» и носит информационный характер. С оригиналом ответа на узбекском языке можно ознакомиться по ссылке.

– Основные задачи, функции, права, обязанности и ответственность службы заказчика определены в Положении о службе заказчика в сфере капитального строительства (прил.  1 к ПКМ  321от 20.05.2021 г.)

Так как ваша компания является государственным предприятием и выполняет строительные работы на объекте, финансируемом за счет государственных источников, привлечение службы заказчика обязательно. 

Взаимоотношения между вашей компанией и службой заказчика регулируются договором, подписанным сторонами. В условиях договора должно быть указано, какие документы заказчик должен представить в вашу компанию по завершении строительных работ. 

В общем, по завершении строительных работ подрядчик представляет заказчику справку-счет-фактуру о выполненных работах (понесенных затратах). 

Подробнее читайте в ответе «При строительстве оформляется Справка-счет-фактура о выполненных работах (понесенных затратах)».

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Саволга Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаментининг тадбиркорлик фаолияти субъектлари 
бухгалтерия ҳисоби методологияси бўлими бошлиғи Асал Ҳошимова жавоб беради.

– Бухгалтерия ҳисобининг миллий тизимида бухгалтерия операцияларининг алоҳида тури сифатида «келгуси давр харажатлари»
тушунчаси қўлланилади. БҲМС бўйича молиявий ҳисоботда мазкур харажатлар қолдиқ суммаси бухгалтерия балансининг активида акс эттирилади. 

МҲХСга ўтиш чоғида келгуси давр харажатлари счётлари бўйича қолдиқларга нисбатан МҲХСнинг концептуал асосига мувофиқ уларнинг актив тушунчасига мувофиқлиги юзасидан батафсил таҳлил ўтказиш керак. Агар бундай харажатлар актив сифатида тан олинмаса, у ҳолда улар харажатлар ҳисобланади. Харажатлар суммаси салмоқли бўлса, ушбу харажатларни молиявий ҳисоботда алоҳида сатрда акс эттириш мақсадга мувофиқдир. 

БҲМС

БҲМС бўйича 3100 счётларида жорий даврда амалга оширилган, бироқ жорий қисм бўйича келгуси даврларга киритиладиган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади, яъни (21-сон БҲМСга илова 155–160-бб.):

3110 «Олдиндан тўланган оператив ижара»;

3120 «Олдиндан тўланган хизматлар»;

3190 «Келгуси даврлардаги бошқа харажатлар». 

Ушбу счётларда қуйидагилар билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинади:

  • даврий матбуот нашрлари учун йиллик обуна суммасини олдиндан тўлаш;
  • мол-мулк суғуртасини тўлаш;
  • кейинги даврлар учун оператив ижара бўйича олдиндан тўловни амалга ошириш;
  • мазкур ҳисобот давридаги, бироқ жорий қисм бўйича келгуси ҳисобот даврларига киритиладиган тўлов.

Бундай харажатлар кейинчалик жорий харажатларга (маҳсулотлар, ишлар, хизматлар таннархи ёки давр харажатлари) белгиланган муддат давомида тенг маромда ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига (миқдорига) мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади. Ушбу харажатларни ҳисобдан чиқариш даврийлиги ҳисоб сиёсатида белгиланади. Келгуси даврларнинг харажатларини ҳар ойда ҳисобдан чиқариш тавсия этилади. 

3110-счётда жорий даврда киритилган, бироқ келгуси даврларга киритиладиган оператив ижара бўйича тўловлар ҳисобга олинади. Мисол учун, йил бошида корхона ижара ҳақини бир йил учун олдиндан тўлаган. Бу ҳолда шартномага мувофиқ тегишли ой учун ижара ҳақи суммаси ҳар ойда жорий харажатларга киритилади. 

3120-счётда олдиндан тўланган хизматлар ҳисобга олинади. Масалан, газетага йиллик обуна суммаси жорий харажатларга ҳар ойда умумий сумманинг 1/12 қисми миқдорида киритилади. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар йил давомида тенг маромда ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда жорий харажатларга киритилиши мумкин. 

3190-счётда 3110 ва 3120 счётларида ҳисобга олинмаган бошқа олдиндан тўланган харажатлар ҳисобга олинади. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олиш счётлари (3100) бўйича аналитик ҳисоб счётлар, моддалар ва харажатлар йўналишлари бўйича юритилади. 3100 счётларидаги қолдиқ ҳисобот даври охирига келиб бухгалтерия балансида (1-сон шакл), харажатларга ҳисобдан чиқарилган суммалар эса – молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилади. 

МҲХС 

МҲХСда сарф-харажатларни ҳисобга олиш бўйича алоҳида МҲХС мавжуд бўлмаганидек «келгуси давр харажатлари» деган тушунча мавжуд эмас. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Концептуал асослар ва МҲХСга мувофиқ қилинган сарф-харажатлар актив ёки харажат сифатида акс эттирилиши мумкин. Яъни активларни тан олиш мезонларига жавоб бермайдиган сарф-харажатлар улар сарфланган даврда харажатлар сифатида тан олинади.

Актив – ўтган воқеалар натижасида ташкилот томонидан назорат қилинадиган мавжуд иқтисодий ресурс (Концептуал асоснинг 4.3-б.).

Харажатлар – шахсий капиталнинг камайишига олиб келадиган,  ташкилотнинг шахсий капиталига нисбатан даъво ҳуқуқи эгалари фойдасига унинг тақсимланиши билан боғлиқ бўлмаган  активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг кўпайиши (Концептуал асоснинг 4.69-б.).

Активлар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда (бухгалтерия балансида), харажатларга ҳисобдан чиқарилган суммалар эса – фойда, зарар ва бошқа жами даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. 

Масалан, олдиндан тўланган ижара ҳақи БҲМС бўйича 3110 «Келгуси давр харажатлари» счётида ҳисобга олинади. МҲХС мақсадлари учун эса бундай ижара ҳақи бўнак саналади, чунки хизмат ҳали кўрсатилмаган (ҳисоблаш принципи). Агар бўнак миқдори салмоқли бўлса, МҲХС бўйича молиявий ҳисоботда у «Олдиндан тўланган харажатлар» номи остида алоҳида сатрда ёки унинг мазмунини холисроқ акс эттиришга имкон берадиган бошқа шунга ўхшаш тушунча билан акс эттирилади.

Эслатиб ўтамиз!

МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузувчи тадбиркорлик субъектлари БҲМС бўйича молиявий ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинади (24.02.2020 й. ПҚ-4611-сон). 

Buxgalter.uz тавсия қилади

МҲХСга ўтишнинг асосий босқичлари 

МҲХС бўйича молиявий ҳисобот элементларининг тавсифи қандай

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

Даромадлар ва харажатлар пул тўланган вақти ва келиб тушган санасидан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун 18-м., 30.08.1996 й. 279-I-сон ЎРҚ; 2-сон БҲМС «Асосий иш фаолиятидан даромадлар»). Даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида тан олинади ва молиявий ҳисоботларда уларнинг келиб тушиши ёки юзага келишига қараб (балки пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) акс эттирилади (Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос 19-б., 26.07.1998 й. АВ рўйхат рақами 17-07/86).

Солиқ солиш мақсадларида даромадни тан олиш санаси бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ аниқланади (СК 297-м. 10-қ.).

Операциялар амалга оширилганлиги далилларини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади, сизнинг ҳолатингизда – воситачилик хизматларини кўрсатганлик далили («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун 14-м., 30.08.1996 й. 279-I-сон ЎРҚ ).

Мижозингиз хизматларингиз учун пул тўлаган ёки тўламаганлигидан қатъи назар, сиз бошланғич ҳисоб ҳужжати (ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, НКМ ва (ёки) тўлов терминали чеклари ва б.) билан расмийлаштириладиган хизматларни кўрсатиш вақтида комиссия хизматлари бўйича даромадни тан олишингиз керак. Яъни хизматларни кўрсатиш далилини тасдиқловчи ҳужжатни расмийлаштириш кунида сиз комиссион мукофот миқдорида даромадни тан оласиз. Хизматларнинг тўланмаган қисми молиявий ҳисоботда дебиторлик қарзи (олинадиган счётлар) сифатида акс эттирилади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика