Ответов: 9
Ответы эксперта. Юридический помощник
13.06.2014 [ID: 1404] Ушбу муассаса ва ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати қаерда кўрсатилади? Туман ободонлаштириш бўлими, баркамол авлод болалар ташкилоти, камолот ёшлар маркази, ижтимомий соҳа муассасаларининг касаба уюшмаси каби ташкилотлар ҳам ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари ҳисобланадими ёки ғазнадан маблағ олувчи барча ташкилотлар ижтимоий соҳа ташкилоти ва муассасаси ҳисобланадими? Илтимос, саволимизга ёзма равишда жавоб берсангиз.
Показать ответ

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдикланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомнинг 19-бандига асосан Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди.

Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилади.

Ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасаларининг тўлиқ рўйхати Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичидан кўриш мумкин. Унга кўра ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасаларига асосан асосий фаолият соҳаси ХХТУТ бўйича 91000 дан 92500 гача бўлган корхона ташкилот ва муассасалар киради.

Показать ответ

1. Репититорлик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор томонидан календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади.

Ушбу солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади.

Репититорлик фаолияти билан шуғулланилганида ушбу фаолият бўйича олинган даромадлар учун фақат қатъий белгиланган солиқ тўланади. Ушбу даромадлар бўйича бошқа ҳеч қандай даромад солиғи тўланмайди.

Репититорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ўзингизни жойингиз ёки ижарага олинган жой бўлиши эмас, агар гувоҳномада фаолият юритиш учун аниқ жой кўрсатилган бўлса, гувоҳномада кўрсатилган жойдан бошқа жойда фаолият амалга оширилиши мумкин эмас. Одатда бундай вазиятларда ҳокимиятдан тадбиркорлик гувоҳномасини олишда фаолият кўрсатиш жойини "юридик ва жисмоний шахслар билан келишилган ҳолда белгиланади" деб кўрсатиб, фаолиятни хоҳлаган жойда амалга ошириш мумкин.

2. Юридик шахс номидан жисмоний шахс репититорлик қилиши қонунчиликда кўзда тутилмаган, лекин шундай бўлган тақдирда ҳам жисмоний шахснинг репититорликдан олган пули юридик шахснинг ҳисоб рақамига кирим қилиниши керак ва бу юридик шахс даромади ҳисобланади. Ўз навбатида жисмоний шахс юридик шахсдан иш ҳақи тарзида даромад олиши мумкин.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика