Ответов: 73
Ответы эксперта. Административная ответственность
Показать ответ

Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банк муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно (ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 25, 332-моддалари).

Кўп ҳолларда жарималарни ташкилот ҳисобварағидан тўлаб, кейинчалик уларни ҳуқуқбузарнинг иш ҳақидан чегириб қолиш амалда қўлланилади. Бунда ЎзР Меҳнат кодексининг 164-моддасида иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозимлиги кўрсатилган.

Иш ҳақидан чегирмалар қуйидагиларга бўлинади:

  • ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган чегирмалар (мажбурий тўловлар, суднинг қарорига асосан, иш берувчи ташаббуси билан).
  • ходимнинг ёзма розилиги билан унинг ташаббуси бўйича чегирмалар.

Шунинг учун Сизнинг вазиятингизни ҳал қилишнинг икки варианти мавжуд:

Биринчи вариант. Агар барча чегирмаларнинг миқдори ходимга тўланиши лозим бўлган иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлса, у ҳолда ошиқча сумма кейинги ойларга тақсимланади.

Иккинчи вариант. Ходим барча мажбурий чегирмалардан кейин қолган ўзининг маблағларини тасарруф этишга ҳақли. Шунинг учун чегирмалар (жарима санкцияларини қоплаш) ходимнинг ташаббуси ва ёзма равишдаги розилигига кўра унинг учун ташкилот томонидан тўланган жарималарни қоплаш сифатида амалга оширилади, ҳатто агар чегирмалар суммаси ходимга тўланиши лозим бўлган иш ҳақининг 50 фоизидан ошса ҳам. Аризада аниқ формулировкани бериш ёки чегириб қолинадиган аниқ суммани кўрсатган маъқул.

Жаримани ходимнинг иш ҳақидан чегириб қолган тақдирда, ходимда ва корхонада солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

ДЕБЕТ

КРЕДИТ

Ёзувни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Тўланиши лозим бўлган, ходимга солинган маъмурий жарима суммаси

4790

«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

6990

«Бошқа мажбуриятлар»

 

Ходимнинг аризаси,

Назорат қилувчи органнинг хабарномаси

Ташкилот ҳисобварағидан жарима санкциялари тўланди

6990

«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110

«Ҳисоб-китоб счёти»

Банкдан кўчирма

Ходим учун тўланган жарима санкцияларини ташкилот фойдасига қоплаш

6710

«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

4790

 «Ходимларнинг бошқа қарзлари»

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика