Ответов: 386
Ответы эксперта. Налоги - 2020
Показать ответ

Саволга Молия вазирлигининг Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир Бойқобилов жавоб беради.

СКнинг 267-моддасида енгил автомобилларни сотиб олиш чоғида, шунингдек улар учун ёқилғи олинганда тўлаган ҚҚС, агар бу товарларни сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмаслиги белгиланган.

Агар корхона автомобилдан товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш (хизматлар кўрсатиш) билан боғлиқ ўз фаолиятида фойдаланса (масалан, товарларни, хом ашёни ташиш; ходимларни ишга ва уйига ташиш; раҳбарнинг, бухгалтерия, таъминот, сотиш ҳамда бошқа бўлимлар ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришида ҳар кунлик юришлари ва шунга ўхшашлар), уни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаси, СКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган шартлар бажарилган тақдирда, ҳисобга олинади.

Агарда автомобилдан корхона рахбари, унинг ходимлари корхонанинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадларда фойдалансалар, шунингдек бошқа шахслар (корхонада ишламайдиган шахслар, таъсисчилар, уларнинг оила аъзолари) фойдалансалар, ушбу автомобилни сотиб олишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Мазкур автомобиль учун харид қилинган ёқилғи бўйича ҚҚС ҳам худди шундай тартибда ҳисобга олинади.

Автомобилдан корхона фаолиятида фойдаланганлик ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим. Бундай ҳолатларда автомашина босиб ўтган йўлини ва унинг маршрутини, сарфланган ёқилғи миқдорини тасдиқловчи товар-траспорт юкхати, йўл варағи ва бошқа ҳужжатлар бирламчи хужжатлар сифатида қаралади.

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика