Ответов: 4159
Ответы эксперта. Скрытый раздел
Показать ответ

Саволингизга аниқ жавоб бериш учун харидорлар билан тузиладиган шартномаларда етказиб бериш харажатлари ким томонидан қандай тўланиши ва қоплаб берилиши ҳақидаги шартларни ўрганиш лозим. Агар шартномада сизнинг корхонангиз кўмирни харидорларга етказиб беришда темир йўл хизматларини тўлаши, харидорлар эса ушбу суммани қоплаб бериши лозимлиги кўрсатилган бўлса, у ҳолда ушбу суммалар даромадлар ва харажатларга олиб борилмайди. Қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Дебет

Кредит

Темир йўл корхонасига кўмирни етказиб берганлик учун ЭҲФ тақдим этди

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

Етказиб бериш харажатлари харидор томонидан қоплаб берилди

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари»


Агар шартнома шартларига кўра сотилган кўмирнинг нархи харидорга етказиб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган бўлса, у ҳолда темир йўл харажатлари корхонангизнинг харажатларига олиб борилади. Бунда корхонангиз харидорга тақдим этиладиган ЭҲФда темир йўл харажатларини алоҳида кўрсатиши керак эмас, балки кўмирнинг шартномавий нархини кўрсатиши керак.

Показать ответ

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган товарларни реализация қилишдаги ҚҚС базаси ушбу товарларни импорт қилишда бюджетга ҳақиқатда тўланган ҚҚС ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас (СК 248-м. 5-қ.). Агар реализация қилиш чоғида ҚҚС базаси пастроқ бўлса, корхона солиқни қўшимча ҳисоблаб, ўз ҳисобидан тўлаб бериши керак. Қўшимча ҳисобланган солиқ корхонанинг бошқа операцион харажатларига олиб борилади, Дт 9430 Кт 6410 бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади (ВМнинг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига иловадаги Низомнинг 2.3.14-банди). Бу операцияни Дт 9120, Кт 6410 бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттириш нотўғри.

2. Корхонада ҳисобот йили ҳали тугамаган. Йил давомида хато амалга оширилган бухгалтерия ўтказмаларини топиб, тузатиб қўйиш керак.

Фойда солиғи ҳисоботи йил давомида ўсиб борувчи якун билан шакллантириб борилади. Ушбу хатони 2021 йилнинг 9 ойи учун фойда солиғи ҳисоб-китоби тўлдирилганида тузатиб кетган маъкул.

Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси фойда солиғи базасини аниқлашда чегирилади (СК 305-м. 4-қ. 3-б.).

Показать ответ

1.Йўқ, бу солиқлар тўланмайди.

Нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолиятини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган объектлар мол-мулк солиғи солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (СК 411-м. 3-қ. 1-б.).

Нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолияти доирасида фойдаланиладиган ерлар ер солиғи солиш объекти сифатида қаралмайди (СК 426-моддаси 2-қисми 1-банди).

Нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятни амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган сув ресурслари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти бўлмайди (СК 442-моддаси 2-қисми 1-банди).

Агар ушбу бинони тижорат фаолияти учун ишлатсангиз, бу солиқлар тўланади.

2.Нотижорат ташкилотининг СК 318-моддаси 1-қисмида кўрсатилмаган даромадларига умумий белгиланган тартибда фойда солиғи солинади. (СК 318-моддаси 2-қисми).

Нотижорат ташкилотига маблағларни депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида фойда солиғи солинади. Солиқ ставкаси 15%. Бундай даромадларга тўлов манбаида солиқ солинганлиги сабабли нотижорат ташкилотининг фойда солиғи базасини аниқлашда чегириб ташланади (СК 344-моддаси 2-қисми).

Солиқ агенти фоизларни олувчининг талабига кўра, ушбу шахсга солиқ даври учун даромад суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги маълумотнома тақдим этиши шарт (СК 345-моддаси 7-қисми).

Показать ответ

1. Нет, наличную выручку нельзя использовать на другие цели, ее нужно инкассировать в банк. Для выдачи денежных призов нужно получать в банке наличные деньги, подав чек.

Материал по теме: https://vopros.norma.uz/question/20066 .

2. Предприятию необходимо оформить проведение данной рекламной акции надлежащим образом. Приказ, утверждение сметы расходов на проводимую рекламную акцию, публичная оферта и т.д.

Денежные призы, выплаченные в рамках рекламной акции, являются расходами по реализации (п.2.1.2.8 Положения, утв. ПКМ №54 от 05.02.1999 г.). Бухгалтерская проводка:

Дт 9410 «Расходы по реализации»

Кт 5010 «Денежные средства в национальной валюте».

Возможность получения денежных призов покупателями мотивирует их покупать продукцию предприятия. В результате увеличиваются продажи и, соответственно, доходы предприятия. При надлежащем оформлении эти расходы являются экономически оправданными и документально подтвержденными, они вычитаются при определении налоговой базы по налогу на прибыль (ч.ч. 4-5 ст.305 НК).

Денежные призы являются прочими доходами физлиц, и облагаются налогом у налогового агента (п.5 ст.377, п.4 ч.1 ст.387 НК). НДФЛ должен быть удержан у получателя дохода. Если предприятие намерено уплатить НДФЛ за свой счет, сумма налога является доходом физлица в виде матвыгоды и облагается налогом (п.6 ч.1 ст.376 НК). В таком случае суммы, фактически выплаченные физлицам, нужно указывать как 88% дохода по физлицам-резидентам и 80% по физлицам-нерезидентам. Соответственно, 12% и (или) 20% суммы дохода являются НДФЛ, который нужно уплатить в бюджет.

Также существует иное мнение экспертов, в соответствии с которым выдача денежных призов физлицам не является их доходом и не облагается НДФЛ. Выплаты физлицам должны быть осуществлены в рамкам именно этой программы (п.14 ч.2 ст.369 НК).

Показать ответ

Устав фонди эълон қилинганида ва дастлабки устав фонди шакллантирилганида қуйидагича бухгалтерия ўтказмалари берилади:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Дт

Кт

МЧЖ устав фонди эълон қилинди

4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

8330 «Пай ва улушлар»

Эълон қилинган устав фонди пул кўринишида шакллантирилди

5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»,

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

Эълон қилинган устав фонди хомашё кўринишида шакллантирилди

1010 «Хом ашё ва материаллар»

4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

Дастлабки эълон қилинган устав фонди шакллантирилгач, таъсисчилар уни ошириш ҳуқуқига эгалар («Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-м.). Бунинг учун таъсисчилар мажлиси баёни ва қарори расмийлаштирилади. Унда устав фонди қанчага оширилиши, таъсисчиларнинг улушлари, устав фондининг шакллантириш муддатлари ва бошқа масалалар кўрсатилади. Устав фонди шу қарорга асосан оширилади. Бунда оширилиши белгиланган устав фонди пул ёки натура шаклида шакллантирилиб, кейин устав ва таъсис шартномасига киритилган ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилади. Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Дт

Кт

Устав фондини ошириш учун пул киритилди

5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»,

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

6630 «Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

Устав фондини ошириш учун хомашё киритилди

1010 «Хом ашё ва материаллар»

6630 «Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

Устав фондининг оширилганлиги таъсис ҳужжатларида кўрсатилиб, давлат рўйзатидан ўтказилди

6630 «Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

8330 «Пай ва улушлар»

Айнан шу тартибда ҳужжатларни расмийлаштириб, таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишингизни тавсия қиламиз.

Устав фондини шакллантириш учун уставда белгиланганидан ортиқча қўйилмаларни оширишда солиқ оқибатлари вужудга келмайди. Шунчаки корхона ортиқча қўйилмаларни киритган таъсисчидан қарз бўлиб қолади. Ёки қарзни қайтариш керак ёки юқорида айтилганидей вақтида ҳужжатларни расмийлаштириш керак.

Показать ответ

Инкотермс СРТ етказиб бериш шартига кўра сотувчи товарни харидорга ёки харидорнинг етказиб берувчисига келишилган жойда беради. Агар корхона маҳсулотини СРТ-Полтава (Украина) етзазиб бериш шарти билан сотса, демак, товарни Полтавагача етказиб беришни ўз зиммасига олади.

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари худди одатий экспорт каби бўлади. Маҳсулотни етказиб бериш корхонанинг ўзи томонидан ёки транспорт ташкилоти томонидан амалга оширилишига, шартнома шартларига қараб бу бўйича ҳам харажатлар юзага келади. Бунда бухгалтерия ўтказмалари ва солиқ оқибатлари ушбу операциялар моҳияти ва шартнома шартларидан келиб чиқади.

Показать ответ

Йўқ, ундай эмас. Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи ташкилот бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин уч иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади. Хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳақиқий харажатлар бўйича, белгиланган меъёрлар ва қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда, бўнак ҳисоботини қабул қилиш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси курсининг хорижий валютага нисбатан ўзгаришидан юзага келадиган курсдаги фарқлар ҳисобда амалдаги бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилади (АВда 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 43-банди). Ушбу банд нафақат суткалик харажатларга, балки чет эл хизмат сафари давомида амалга оширилган бошқа харажатларга ҳам тааллуқли.

Сизнинг мисолингизда ходим 2022 йилнинг 1-3 июнь кунлари Москвада хизмат сафарида бўлди. Қайтиб келгач, 3 иш кунидан кечиктирмай бўнак ҳисоботини тақдим этиши керак, уни 2022 йил 6 июнда тақдим этди, дейлик. Бунда чет эл хизмат сафаридаги 3 кун учун суткалик харажатлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар 2022 йил 6 июнь учун Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси бўйича ҳисобланади, 2022 йилнинг 1-3 июнь кунларидаги МБ валюта курслари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобланмайди.

Показать ответ

Саволда ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш нима мақсадда кераклиги кўрсатилмаган.

Агар ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш мақсади ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сонли қарорига 6-иловадаги 1-4-бандларга тўғри келмаса, ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади. Улардан 1 ойида ходим меҳнат  таътилида бўлган бўлса, таътилда бўлган давр учун иш ҳақи лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисобланади. Чунки меҳнат таътили учун тўлов лавозим маошидан келиб чиқадиган тариф қисмидан ва тарифдан юқори қисмдан иборат.

Показать ответ

Президентнинг 2021 йил 25 августдаги №ПҚ-5232-сон қарори 1-бандига асосан 2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган эди.

Мавзу бўйича материал:

https://buxgalter.uz/publish/doc/text172280_turizm_va_umumiy_ovqatlanish_uchun_yangi_imtiezlar .

Показать ответ

Рус тилида ўқиш

2. Ҳа, жисмоний шахс этикеткалар учун тўловни шартнома асосида банк кассаси орқали корхонанинг ҳисоб рақамига тўласа бўлади. Бунга таъқиқ қўйилмаган.

Этикеткаларни сотиш чоғида корхона жисмоний шахсга «нақд пулсиз» туридаги онлайн-ККМ чекини бериши ёки ЭҲФ расмийлаштириши лозим. Агар бир томонлама ЭҲФ расмийлаштириш учун техник имконият мавжуд бўлса, шундай ЭҲФ, агар бундай имконият бўлмаса жисмоний шахснинг ЖШШИРига стандарт икки томонлама ЭҲФ расмийлаштирилади. Бунда жисмоний шахс ЭҲФни тасдиқлаши шарт эмас, ҳужжат 10 календарь кунидан кейин автоматик тарзда қабул қилишган ҳисобланади (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-иловадаги Низомнинг 63-банди).

Показать ответ

2. Тиббиёт муассасаси томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларни реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод этилган (СК 243-м. 1-қ. 11-б.).

Реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод этилган хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар сотиб олинганда (олиб кирилганда) тўланадиган ҚҚС ҳисобга олинмайди. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси сотиб олинган товарларнинг қийматига киритилади (СК 267-м.).

Показать ответ
1. Налог с доходов нерезидента, полученных от источников в Республике Узбекистан, и не связанных с постоянным учреждением исчисляется и удерживается налоговым агентом, выплачивающим доход нерезиденту. Удержание налога производится из доходов налогоплательщика при каждой выплате таких доходов (ч. 1 ст. 351 НК).

Аванс – это предоплата, его выплата не является выплатой дохода. Уточняющий расчет по налогу представлять не нужно. Сумму налога следует удержать обязательно при выплате суммы по факту оказания услуг.

2. Если в соответствии со статьей 241 НК в целях налогообложения НДС местом реализации услуг иностранной компании является Республика Узбекистан, покупатель услуг в качестве налогового агента должен начислить НДС, удержать его и уплатить в бюджет. Если в контракте не предусмотрен НДС, уплачиваемый в бюджет Узбекистана, налоговый агент уплачивает НДС за свой счет. Платежное поручение, подтверждающее уплату НДС, дает право на зачет уплаченной суммы налога в соответствии с главой 37 НК (ст. 255 НК).

Бухгалтерская проводка в случае, когда налоговый агент уплачивает НДС за свой счет:

Дт         4410 «Авансовые платежи по налогам и другим обязательным платежам в бюджет (по видам)»

Кт        5110 «Расчетный счет».

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика