Ответов: 4159
Ответы эксперта. Административная ответственность
Показать ответ

Ҳақиқатда амалга оширилмаган қалбаки операциялар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди. ТМЗ ҳисоби АВда 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатга олинган 4-сон БҲМС «Товар-моддий заҳиралар»га асосан юритилади. Кирим қилинмаган ва амалда йўқ бўлган маҳсулот ҳисоби бухгалтерияда юритилмайди.

Нотўғри ЭҲФ тақдим этилган бўлса, уни бекор қилишингиз, шунингдек, бу ҳақда солиқ органига хабар беришингиз мумкин.

 

Показать ответ

Жисмоний шахс товарларни сотиб оляпти ва сотганида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир (янги таҳрирдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси). Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтиш лозим.

Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширилганлиги ҳолатлари учун Солиқ кодексининг 219-моддасида ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддасида жарималар кўзда тутилган.

Шу сабабли жисмоний шахслардан улгуржи сотиш учун умуман товар харид қилиш мумкин эмас. Қолаверса, ЯТТ ҳам тиббий асбоб-ускуналарни ва тиббий буюмларни сота олмайди, рухсат этилган фаолият турларида бу йўқ (ВМнинг 07.01.2011 йилдаги 6-сон Қарори). Тиббий асбоб-ускуналарни ва тиббий буюмларни фақат юридик шахслардан харид қилишингиз ёки четдан импорт қилишингиз мумкин.

Жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтмасдан ўзининг шахсий мулкинигина сотиши мумкин. Табиийки, бунда жисмоний шахс доимий равишда тиббий асбоб-ускуналарни ва тиббий буюмларни сота олмайди. Бундай шартномалар қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) деб тан олинади ва шунга мувофиқ оқибатлар вужудга келади (СК 14-м.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика