Ответов: 4216
Ответы эксперта. Налоговый учет - 2019
Показать ответ

Солиқ тўловчи томонидан илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси камайтирилганлиги сабабли аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиш ҳолатлари бўйича ушбу солиқ тўловчида камерал солиқ текшируви ўтказилади. Бунда, камерал солиқ текширувини ўтказиш, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан уч кун ичида бошланади (АВда 29.05.2020 йилда рўйхатга олинган қарорга иловадаги Низомнинг 5-банди).

Демак, корхонангиз тўланган ҚҚС суммасини камайтирувчи аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этган. Агар камерал текширув натижаларига кўра аниқлаштирилган ҳисобот қабул қилиниши тўғрисида ижобий хулоса берилган бўлса, ДСҚнинг 1198 рақамига қўнғироқ қилиб, вазиятга ойдинлик киритишингизни маслаҳат берамиз.

Шунингдек, телеграмм мессенжерида Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар ва бошқа ҳар қандай манфаатдор шахслар билан конструктив мулоқот қилиш мақсадида ташкил этилган «Тадбиркор ва Солиқчи» гуруҳи мавжуд. Шу гуруҳда ҳам ДСҚга мурожаат қилишингиз мумкин. Гуруҳга ҳавола: https://t.me/joinchat/S_GGvORsqm-UVTxO

Показать ответ

Корхона 2021 йил 1 майга қадар ўсимлик ёғини сотиб олганида ҚҚС суммасини ҳисобга олган. 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар ўсимлик ёғини реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод этилганлиги сабабли, 1 май кунига ўсимлик ёғи қолдиқлари бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига тузатиш киритиш лозим эди (СК 269-м. 1-қ. 1-б.).

Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида олинган ўсимлик ёғининг қолдиқларига тўғри келадиган қиймати асосида аниқланади (СК 269-м. 3-қ.).

Бунда тузатиш киритилган ҚҚС суммаси ва солиқ базаси ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0601 «Товарлардан (хизматлардан) келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланиш бўйича» сатрида акс эттирилади. Шунда ушбу суммалар автоматик тарзда 3-илованинг 060 «Илгари ҳисобга олинган солиқ суммаларига киритиладиган тузатиш суммаси» сатрида акс этади ҳамда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини камайтиради.

Ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатишлар киритиш бундай ҳолатлар юзага келган солиқ даврида, яъни, 2021 йилнинг май ойида амалга оширилиши керак эди (СК 269-м. 9-қ.). Агар корхона шу вақтга қадар тузатиш киритмаган бўлса, 2021 йил май ойидан ҳозирги кунга қадар аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиши лозим.

ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0132-сатридан бунинг акси бўлган вазиятда, яъни, илгари ҳисобга олинмаган ҚҚС суммасига тузатиш киритишда фойдаланилади.

Сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича Солиқ кодекснинг 267-моддаси биринчи қисми 1-4-бандларига мувофиқ илгари ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси келгусида улар ҚҚС солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилади (ҳисобга олинади) (СК 269-м. 2-қ.). Шундай тузатиш амалга оширилганида, тузатилаётган суммалар 3-илованинг 0132-сатрида акс эттирилади. Натижада ушбу суммалар автоматик тарзда 3-илованинг 013-сатрида акс этади ва ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини оширади.

Показать ответ

1.Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди. Солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёхуд солиқ солиш шартларига ўзгартириш киритилганда ва фақат ушбу ўзгартиришлар тааллуқли бўлган қисмида солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида ўзгартиришлар қилишга йўл қўйилади (СК 77-м. 5-қ.). 2021 йил 1 майдан эътиборан ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солиш шартларига ўзгариш киритилди. Яъни, бундай айланма 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар ҚҚСдан озод этилди (СК 483-м. 3-қ.).

Ушбу масала бўйича турли фикрлар мавжуд.

1-эксперт фикри:

Эксперт фикрига кўра, корхона 2021 йил 1 майдан эътиборан ҚҚСни ҳисобга олиш усулини ўзгартиришга ҳақли бўлган. Солиқ органининг талаби нотўғри.

2-эксперт фикри:

Экспертнинг фикрича, СКнинг 77-моддаси 5-қисмига асосан, қачонки солиқ тўғрисидаги қонунчиликка ёхуд солиқ солиш шартларига ўзгартириш киритилганда, бундай ўзгариш натижасида солиқ тўловчи ўзининг солиқ ҳисоби сиёсатининг шу ўзгаришга тегишли қисмини ўзгартириши керак бўлса. Масалан, йил бошида Солиқ кодексига асосан АВга амортизация ҳисоблашнинг энг юқори ставкаси 10 фоизни ташкил қилган. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида АВга 9 фоиз ставкада амортизация ҳисобланиши белгиланган. Йил ўртасида Солиқ кодексига ўзгариш киритилиб, амортизациянинг энг юқори ставкаси 8 фоизга туширилган. Солиқ тўловчи СКга киритилган шу ўзгариш натижасида ўзининг ҳисоб сиёсатида амортизация ставкасини 8 фоиздан кўп бўлмаган ставкада белгилаши лозим. Бундай ўзгаришга йўл қўйилади. Лекин ҚҚС бўйича имтиёз қўллаш натижасида кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш усулини солиқ тўловчи ўзгартиришига йўл қўйилмайди, чунки СКдаги бундай ўзгаришнинг ҚҚСни ҳисобга олиш усулига таъсири йўқ.

2.Корхона 2021 йил 1 майга қадар ўсимлик ёғини сотиб олганида ҚҚС суммасини ҳисобга олган. 2021 йилнинг 1 майидан 31 декабрига қадар ўсимлик ёғини реализация қилиш айланмаси ҚҚСдан озод этилганлиги сабабли, 1 май кунига ўсимлик ёғи қолдиқлари бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига тузатиш киритиш лозим эди (СК 269-м. 1-қ. 1-б.).

Тузатиш киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида олинган ўсимлик ёғининг қолдиқларига тўғри келадиган қиймати асосида аниқланади (СК 269-м. 3-қ.). Бунинг учун ушбу товар қолдиқлари бўйича инвентарлаш ўтказилиши лозим эди. Ўсимлик ёғи қолдиқларига тегишли аввал ҳисобга олинган ҚҚС суммалари ушбу ўсимлик ёғининг таннархига ёки фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатларга олиб борилиши лозим эди (СК 269-м. 7-қ.).

Бундай тузатишни ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттириш тартиби билан бу ерда танишинг: https://vopros.norma.uz/question/20833.

Показать ответ

СК 267-моддаси 2-қисми 1-бандида бундай дейилган:

«Солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган солиқ суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш ёки олиб кириш чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди:

1) енгил автомобилларни, мотоциклларни, вертолётларни, моторли қайиқларни, самолётларни, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турларини ва улар учун ёқилғини;»

Корхонангиз лойиҳа-смета ишлари билан шуғулланар экан. Айнан «амалга оширилаётган фаолият тури» деган иборага қарайдиган бўлсак, корхона автомобилдан фақат шу фаолиятни амалга оширишда фойдалансагина, у бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли ва аксинча, корхона маъмурияти автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланса ҳам уни харид қилиш чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга ололмайди, деган хулоса келиб чиқади.

Шу билан бирга, ДСҚнинг 2020 йил 4 августдаги 17/2-23761-сон хати мавжуд. Унга асосан, агар енгил автомобиллардан корхона раҳбари, ишчилари ёки учинчи шахслар шахсий мақсадларда фойдаланса, сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди. Сотиб олинган енгил автомобиллардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланилса, солиқ суммасини ҳисобга олиш мумкин. Бунда енгил автомобиллардан фойдаланишнинг айнан амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқлиги тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим.

Показать ответ

2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 30 апрелга қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади (СК 483-м. 9-қ.).

ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёздан фойдаланиш мажбурий (СК 75-м. 6-қ.).

Реализация қилиш бўйича айланмалари ҚҚСдан озод этилган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш учун сотиб олинган товар ва хизматлар бўйича мол етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчиларга тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 3-б.). Шу сабабли ем маҳсулотлари бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга ололмайсиз.

Показать ответ

Объектлар қурилишида, шу жумладан объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳар бир календарь ойнинг охирги куни айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади (СК 242-моддаси 7-қисми).

Шу сабабдан технологик жараён тўлиқ якунланган ёки якунланмаганлигидан катъий назар, бажарувчи амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича ҳар ойнинг охирги санаси билан буюртмачига ЭҲФ тақдим этиб бориши керак. ЭҲФда кўрсатилган ишлар ҳажми ҚҚС солиш базаси, ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси шу ой учун товарларни (хизматларни) реализация қилишдан ҳисобланган ҚҚС ҳисобланади.

Показать ответ

Налоговые последствия для семейного предприятия

Передача материалов участникам семейного предприятия является их реализацией. (п.2 ч.2 ст.355, п.1 ч.1 ст. 132, ст.133 в редак.2007 г.). В нем сумма дохода определяется как положительная разница между ценой реализации материалов и их себестоимостью.

В случае выбытия материалов по цене ниже себестоимости у предприятия не возникает доход. Следовательно, для предприятия налоговых последствий по ЕНП нет.

Обратите внимание! Существует риск, что к передаче материалов по цене ниже себестоимости может быть применена норма по определению выручки от реализации товаров ниже себестоимости. При этом выручкой является их себестоимость.

Тем не менее, так как доход от выбытия материалов определяется в соответствии с законодательством о бухгалтерском учете, сумма дохода в этом случае будет равна нулю. И налоговых последствий по ЕНП не возникнет.

Налоговые последствия для участников семейного предприятия

Остающаяся в распоряжении участников семейного предприятия сумма прибыли после уплаты налогов и других обязательных платежей не облагается НДФЛ (п.6 ст.179 НК в редак.2007 г.). При получении материалов ниже себестоимости в счет суммы прибыли после уплаты налогов и других обязательных платежей налоговые последствия также  не возникают.

Показать ответ

Корхонангиз ускунани текинга олган вақтда ЯСТ тўловчиси бўлган. Шу сабабли 2020 йилда фойда солиғи бўйича эмас, 2019 йилда ЯСТ бўйича солиқ оқибати вужудга келган. Бунда ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари 2007 йил таҳриридаги Солиқ кодексидан келиб чиқади. Саволингизга жавобни ушбу ҳаволадан олишингиз мумкин:

https://vopros.norma.uz/question/11486 .

Показать ответ

Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади (СК 30-моддаси 2-қисми). Туркия фуқароси солиқ резидентига айланган.

Туркия фуқароси Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлганидан кейин, унга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга 5%лик, қолган даромадларига эса 12%лик ставкада солиқ солинади (СК 381-моддаси).

Показать ответ

Ҳа, чет эл инвестицияси иштирокидаги акционерлик жамиятининг кузатув кенгаши аъзолари бўлмиш Қозоғистон Республикаси солиқ резидентларига тўланадиган мукофот пулини Ўзбекистон Республикасида ЖШДСга тортмаслик мумкин (ВМнинг 20.01.1997 йилдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Битимнинг 15-16-моддалари).

Бунинг учун ушбу жисмоний шахслар ўзларининг Қозоғистон Республикаси солиқ резидентлари эканликларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари лозим.

 

Показать ответ

Қуйидаги моддий ёрдам суммаларига солиқ солинмайди (СК 378-м. 1-б.):

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда;
  • СК 377-моддаси 10-бандида кўрсатилган бошқа ҳолларда, - солиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда.

Яъни вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммалари ҳар бир шундай ҳолатда МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача ЖШДСдан имтиёзга эга. Бу турдаги моддий ёрдам бўйича имтиёз ҳисобот йилига боғланмаган. Агар ходимга шу муносабат билан 2021 йилнинг январь-август ойларида моддий ёрдам берилса, 3 153 606 сўмгача моддий ёрдам суммаси имтиёзли бўлган. Айни шу ходимга шу муносабат билан 2021 йил сентябрда моддий ёрдам берилса, 3 468 840 сўмгача моддий ёрдам суммаси имтиёзли.

377-моддаси 10-бандида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам берилганида эса календарь йили давомида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда имтиёзга эга. Яъни бу имтиёз календарь йилига боғланган. Меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам турлари йил давомида бир ходимга берилса, имтиёзли даромад суммасини аниқлашда ушбу моддий ёрдам суммалари жамланиб, йил охиридаги  МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ушбу ҳаволада мавзу билан атрофлича танишишингиз мумкин:

https://buxgalter.uz/publish/doc/text157106_mhekm_miqdori_uzgargan_taqdirda_qanday_qilib_jshds_buyicha_imtiezlarni_qayta_hisoblash_mumkin

Показать ответ

Оплата предприятием абонементов в тренажерный зал для своих сотрудников является для них доходом в виде материальной выгоды (п.1 ч.1 ст.376 НК). Доходы сотрудников в виде материальной выгоды облагаются НДФЛ и обязательными взносами на ИНПС (п.2 ч.1 ст.387 НК, ст.10 Закона «О накопительном пенсионном обеспечении граждан», ЗРУ №702-II от 02.12.2004 г.).

Расходы предприятия, являющиеся доходом в виде материальной выгоды физлиц, не вычитаются при определении налоговой базы по налогу на прибыль (п.3 ст.317 НК).

Показать ответ

Выплаты физическим лицам по заключенным ГПД, предметом которых является выполнение работ и оказание услуг, относятся к доходам в виде оплаты труда (ч.2 ст.371 НК). Доходы в виде оплаты труда облагаются социальным налогом, НДФЛ и обязательными взносами на ИНПС (ст.ст.403-404 НК, п.1 ч.1 ст.387 НК, ст.10 Закона «О накопительном пенсионном обеспечении граждан», ЗРУ №702-II от 02.12.2004 г., п.1 Положения, рег. МЮ №1515 от 06.10.2005 г.). Ставки налогов применяются такие же, как и к доходам в виде оплаты труда.

Исключение составляют выплаты по ГПД физлицам, занимающимся индивидуальной предпринимательской деятельностью, а также самозанятым лицам (ч.2 ст.371 НК, п.9 ч.1 ст.369 НК). Для них установлены иные порядки налогообложения, они уплачивают налоги самостоятельно.

Если выплаты физлицам по ГПД являются для предприятия экономически оправданными и документально обоснованными расходами, они вычитаются при определении налоговой базы по налогу на прибыль (ч.ч.1-5 ст.305 НК).

Показать ответ

Зарплата физлица – нерезидента РУз облагается НДФЛ и социальным налогом (ст.ст.403-404 НК, п.1 ч.1 ст.387 НК).

Пока физлицо не станет резидентом РУз, его зарплата будет облагаться НДФЛ по ставке 20% (п.3 ст.382 НК). После того как станет резидентом – по ставке 12% (ч.1 ст.381 НК).

Ставка социального налога не зависит от статуса физлица. По каким ставкам предприятие уплачивает социальный налог за резидентов, по тем же должно уплачивать и за нерезидента. Ставки налога установлены ст.405 НК.

Материал по теме:

https://buxgalter.uz/publish/doc/text162969_gnk_razyasnil_kak_stat_nalogovym_rezidentom_dosrochno

Показать ответ

Ваш вопрос является продолжением вопроса ID 20590. В ответе на него мы отметили, что есть риски доначисления НДФЛ при применении льготы к материальной помощи в связи со смертью сестры работника.

Сумма льготы по НДФЛ определяется при каждой выплате материальной помощи работнику в связи со смертью члена его семьи на дату выплаты (издания приказа на выплату). В июле и августе 2021 года МРОТ составлял 747 300 сум., 4,22 МРОТ составляли 3156606 сум.

В связи с повышением МРОТ с 1 сентября 2021 года эта льгота не пересчитывается.

Показать ответ

Суммы материальной помощи работнику в связи со смертью члена его семьи до 4,22 МРОТ не облагаются НДФЛ (п.1 ст.378 НК). Льгота предусмотрена для каждого случая, она не связана с налоговым периодом. Если у работника в течение календарного года умерли несколько членов семьи, то предприятие вправе при каждой выплате такой материальной помощи применять льготу до 4,22 МРОТ.

Налоговое законодательство не дает определение понятия «член семьи». Обратимся к Семейному кодексу.

Статья 5. Отношения, регулируемые семейным законодательством:

«Семейное законодательство устанавливает условия и порядок вступления в брак, прекращения брака и признания его недействительным, регулирует личные неимущественные и имущественные отношения между членами семьи: супругами, родителями и детьми (усыновителями и усыновленными), а в случаях и пределах, предусмотренных семейным законодательством, – между другими родственниками и иными лицами, а также определяет формы и порядок устройства в семью детей, оставшихся без попечения родителей, порядок регистрации актов гражданского состояния».

По мнению эксперта, есть риски доначисления НДФЛ при применении льготы к материальной помощи в связи со смертью сестры работника.

Показать ответ

1.Корхона банкдан ҳамкорлар томонидан харид қилинган авиачипталар нархини компенсация қилиб бериш учун нақд пул бермайди. Агар улар Ўзбекистонда пластик карта очишса ва корхонангизга хизмат кўрсатувчи банк қаршилик қилмаса, шу пластик карталарга компенсация пулларини ўтказиб бериш мумкин.

2.Вакиллик харажатларига вакилларнинг (қатнашчиларнинг) расмий қабули (нонушта, тушлик ёки шунга ўхшаш тадбирлар)ни ўтказиш, уларнинг транспорт таъминоти, музокаралар вақтида буфет хизматларини кўрсатиш, ташкилот штатида бўлмаган таржимон хизматига ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар киради (АВда 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 25-банди).

Агар чет эллик ҳамкорларнинг кўргазмага ташриф буюришлари корхонангиз учун келажакда даромад келтирса, Низомда кўрсатилган харажатларни вакиллик харажатлари деб эътироф этишингиз мумкин. Ушбу харажатларнинг даромад олишга қаратилганлигини асослаб бера олсангиз ҳамда ҳужжатлар билан расмийлаштирилиб кўйсангиз, фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади (СК 305-м. 1-5-қ.). Вакиллик харажатлари бўйича тўланган ҚҚС суммалари ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 5-б.). Вакиллик харажатлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СК 369-м. 2-қ. 5-б.).

Ҳамкорларнинг авиачипталарини қоплаб бериш, меҳмонхонада яшашларини тўлаб бериш харажатлари улар учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади ва ЖШДСга тортилади (СК 376-м. 1-қ., 387-м. 1-қ. 2-б.). Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди (СК 317-м. 3-б.). Ушбу харажатлар бўйича ҚҚС ҳам ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1-қ. 7-б.).

Агар вакиллик харажатларини расмийлаштирмасангиз, у ҳолда қолган харажатларни ҳам моддий наф тарзидаги даромад деб эътироф этишингиз лозим.

Норезидент жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 4-иловаси 011-сатрида кўрсатилади. Солиқ ставкаси -20% (СК 382-м. 3-б.).

Корхонангиз ушбу норезидентларнинг моддий наф тарзидаги даромадларидан ЖШДСни ушлаб қолиш ниятида эмас, солиқни ҳам ўз ҳисобидан тўлаб юбормоқчи. Бу солиқ суммалари ҳам ўз навбатида моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади ва ЖШДСга тортилади (СК 376-м. 1-қ. 6-б.). Шу сабабли корхона улар учун қилган харажатларни уларнинг моддий наф тарзидаги даромадларининг 80%и деб қараб, ЖШДС ҳисоблаш керак. Яъни норезидент жисмоний шахс учун 10 млн.сўм харажат қилсангиз, 2 млн.сўм солиқ тўламайсиз, чунки солиқ суммасини унинг даромадидан ушлаб қолмайсиз. Бунда унинг моддий наф тарзидаги даромади 12,5 млн.сўмни (10 : 80% *100%), солиқ суммаси эса 2,5 млн.сўмни (12,5 х 20%) ташкил этади.

Показать ответ

Жисмоний шахсларнинг олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами 15 млн.сўмгача бўлган миқдорда қоплашга йўналтирилган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 млн.сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса, ЖШДСга тортилмайди. Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами 15 млн.сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилади. Бунда ёш оила бўлган эр-хотиннинг олган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилган иш ҳақига ва бошқа даромадларига нисбатан солиқ имтиёзи эр-хотин ёки улардан бири белгиланган ёшга тўлгунига қадар, ушбу имтиёздаги квартираларнинг қиймати ва бюджетдан ажратилган субсидиялар бўйича белгиланган шартлар инобатга олинмаган ҳолда қўлланилади (СК 378-м. 16-б.).

Демак, ипотека кредитини ёш оила бўлган эр-хотин олган бўлса, у ҳолда ушбу имтиёзни қўллаш учун квартиранинг қиймати ва бюджетдан ажратилган субсидиялар бўйича шартлар бажарилиши талаб этилмайди. Саволингизда айтилган ёш оила бўлмиш эр-хотин ипотека кредити ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан имтиёз қўлланилади. Лекин календарь йили давомида 15 млн.сўмгача бўлган суммага нисбатангина қўлланилади, бу меъёр ёш оилалар учун берилган имтиёзда сақланиб қолган.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 й. 310-II-сон "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуниниг 27-моддасига мувофиқ, жамият ўзининг уставида назарда тутилган, лекин ўз устав фондининг (устав капиталининг) ўн беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда захира фондини вужудга келтириши мумкин. Жамиятнинг захира фонди жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар қилиш йўли билан шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмалар миқдори жамиятнинг уставида назарда тутилади, лекин у жамиятнинг уставида белгиланган миқдорга етгунга қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. МЧЖнинг тақсимланмаган фойдаси заҳира фондини шакллантиришга йўналтирилганида солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

МЧЖнинг тақсимланмаган фойдасини айланма маблағларни тўлдиришга, асосий воситалар ва жиҳозларни харид қилишга йўналтириш тўғрисидаги таъсисчиларнинг қарори - нотўғри қабул қилинган қарор. Корхонанинг тақсимланмаган фойдаси шундоқ ҳам унинг айланма маблағларида мавжуд ва бу айланма маблағлар ҳисобига асосий воситалар ва жиҳозлар харид қилинади, фойда ҳисобига сотиб олинмайди.

Таъсисчиларнинг ихтиёрига кўра ушбу вазиятда 2 хил йўл тутиш мумкин, ҳар иккаласида ҳам таъсисчилар йиғилиши қарорини ўзгартириш керак:

1) МЧЖнинг тақсимланмаган фойдасини 8720 «Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)» счётига олиб бориш. Бунда фойда корхонанинг балансида қолади, солиқ оқибатлари бўлмайди. Асосий воситалар ва жиҳозлар корхона ҳисобидан харид қилинаверади.

2) МЧЖнинг фойдасини айланма маблағларни оширишга йўналтириш учун аввал таъсисчиларга дивиденд ҳисобланади ва ушбу дивидендларга солиқ солинади (СК 375-м. 2-б., 387-м. 1-қ. 3-б.). Кейин таъсисчилар ўз дивидендларидан корхона фойдасига воз кечадилар. Бунда корхонада кредиторлик қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан даромад вужудга келади, бу даромад суммаси фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 12-б., 464-м. 1-қ.).

Кейин корхона ушбу айланма маблағлар ҳисобига асосий восита ва жиҳозларни харид қилиши мумкин.

Показать ответ

Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ташкилотларида 26 ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) таълим олиши учун тўловга йўналтирилган жисмоний шахснинг солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 16-б.).

Ушбу имтиёзни қўллаш мажбурий эмас, балки ихтиёрийдир. Солиқ тўловчи солиқ имтиёзидан даъво муддати давомида, яъни 5 йил мобайнида фойдаланиши мумкин (СК 88-м.). Бунинг учун худди 2021 йил учун жами йиллик даромадингиз тўғрисида декларация топширганингиздай тартибда декларация топширишингиз керак. Истасангиз, 2022 йил 1 апрелдан кечиктирмай жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни тақдим этиб, 2020 йил учун тўланган контракт суммаси бўйича имтиёздан фойдаланишингиз мумкин (СК 397-м. 1-қ.).

Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018 г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. 78-150-11-72, Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+
Яндекс.Метрика