Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юқоридагилардан келиб чиқиб, банк ходимларининг Банк Бошқаруви томонидан қайта кўриб чиқилиб, ўзгартиришлар киритилган лавозим тариф разрядлари қайси муассаса томонидан тасдиқланиши бўйича тегишли қонуний асос бўлувчи жавоб беришингизни сўраймиз?
Банк тизимида ходимлар меҳнатига ҳақ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сонли “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тариф сеткадан фойдаланилган ҳолда амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Вазирлиги томонидан 1999 йилда тасдиқланган лавозим тариф разрядларидан келиб чиққан ҳолда тўлаб келинмоқда. Бугунги кунда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини оптималлаштириш, ҳар бир лавозимда хизмат қилаётган ходим меҳнатини муносиб баҳолаш мақсадида тариф разрядларига тегишли ўзгартириш киритишга зарурият туғилмоқда. Перевод: В банковской системе оплата труда сотрудников осуществляется с использованием тарифной сетки в соответствии с Указом Президента Республики Узбекистан «О повышении размеров заработной платы, пенсий, стипендий и пособий» и Постановлением Кабинета Министров «О дальнейшем Совершенствовании единой тарифной сетки по оплате труда» от 21.07.2009 года №206 исходя из должностных тарифных разрядов, утвержденных в 1999 году Министерством труда Республики Узбекистан. На сегодняшний день возникает необходимость внести соответствующие изменения в тарифные разряды в целях оптимизации системы оплаты труда сотрудников, достойной оценки труда каждого сотрудника, служащего на соответствующей должности. Исходя из вышеизложенного, просим дать ответ, служащий законным основанием в отношении того, каким учреждением утверждаются должностные тарифные разряды сотрудников, которые рассмотрены и внесены в них изменения Правлением банка?


Ответы экспертов
Ответов: 236
23.11.2015

Штат жадвалини тасдиқлаш ва ходимларнинг иш ҳақи миқдорини белгилаш, ташкилот Уставида бундай ваколат кимга юклатилган бўлса, шу бошқарув органи томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарорида, барча ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряддан кам бўлмаслиги белгиланган. Бу, Ўзбекистон Республикаси худудидаги бирон-бир корхона, муассаса ва ташкилотда ходимнинг тўлиқ ишланган ойлик вақт меъёри ва меҳнат мажбуриятларини бажарганлик учун меҳнат ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряддан кам бўлмаслигини англатади. Бугунги кунда унинг миқдори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.08.2015 й. ПФ-4751-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ белгиланган ЭКИҲни ҳисобга олган ҳолда 322 474,24 сўмни ташкил этади.

Мазкур талаб барча мулкчилик шакли ва хўжалик  фаолияти туридаги ташкилотларга тааллуқлидир. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси, ходим тегишли разрядда олиши керак бўлган энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаб беради.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2012 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарорида Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилган. Бошқача айтганда, 2012 йил 1 январгача оширилган тариф ставкасининг бошланғич (нул) разрядидан фойдаланган корхона ва ташкилотлар, бунгунги кунда энг кам иш ҳақига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2009 й. 206-сон "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори билан тасдиқланган  Ягона тариф сеткасидагига қараганда юқорироқ бўлган коэффициентларни белгилаши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика