Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Биринчи ярим йилликда юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан шуғулланган, учинчи чоракда эса юридик шахсларга кондиционерлар ва музлаткичларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатган корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олиши керакми?
2014 йил якуни бўйича корхонанинг (МЧЖ, давлат улуши йўқ) асосий фаолият тури транспортда юк ташиш хизмати кўрсатиш бўлган. Корхона балансида 2,1 га ерни эгаллаган автогаражи бор. I ва II чораклар якуни бўйича 251 000,0 минг сўмлик юк ташиш хизматлари кўрсатилган. 2015 йилнинг III чорагида юк ташиш хизматлари кўрсатилмаган. 2015 йилнинг III чорагида корхона томонидан янги фаолият тури – юридик шахсларга 5 350,0 минг сўм миқдорида кондиционер ва музлатгичларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатилган. Аниқланишича, ушбу фаолият тури бўйича кўрсатилган хизмат ҳажмидан ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш тарзида имтиёз мавжуд экан. Кўрсатилган хизматлар ҳажми кам бўлганлиги сабабли Адлия вазирлиги томонидан 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга мувофиқ 2015 йил III чорак учун ЯСТни унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш ва ЯСТ ҳисоботини тўлдириш бўйича савол юзага келмоқда. Низомга биноан ЯСТ тўловидан озод қилинган тўловчиларга ЯСТнинг энг кам миқдори қўлланилмайди (Бизда 2015 йил учун 1 га ер учун ер солиғи суммаси 5 622 328 сўмни ташкил қилган). Агар 2015 йилнинг I ва II чораклари якуни бўйича корхонанинг асосий фаолият тури транспортда юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлган, 2015 йилнинг III чорагида фақат юридик шахсларга кондиционер ва музлатгичларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатилган, 2015 йилнинг I-III чораклари якуни бўйича йил бошидан ўсиб борувчи якун тартибида асосий фаолият тури транспортда юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлиб, III чоракнинг ўзида ЯСТдан озод бўлган фаолият тури асосий фаолият тури бўлган тақдирда, АВ томонидан 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом талабларига мувофиқ 2015 йилнинг III чорагида ЯСТнинг энг кам миқдори қўлланадими?


Ответы экспертов
Ответов: 299
10.12.2015

“Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кўрсатилган пулли хизматларни ҳисобга олиш йўриқномаси” (АВ томонидан 05.02.1997 йилда 305-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қоидаларидан келиб чиқиб, юридик шахсларга кондиционер ва музлаткичлар таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатиш маиший хизматларга кирмайди. Чунки маиший хизматлар – бу фуқароларнинг якка буюртмаларига асосан нақд ҳисоб-китоб ёки банк пластик карталари бўйича бажарилган хизматлар. ЎзР Президентининг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарорига 5-иловада ЯСТ бўйича имтиёзлар аҳолига маиший техникани таъмирлаш бўйича маиший хизматлар кўрсатадиган корхоналарга тақдим қилинган.  Тегишинча ЯСТ бўйича имтиёзлар юридик шахсларга музлаткичлар ва кондиционерларни таъмирлаш бўйича хизматлар қисмида қўлланилмайди.

Сизнинг ҳолатингизда ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (03.03.2011 йилдаги 2203-сон) мувофиқ умумий тартибда амалга оширилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика