Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Австрия фуқароси Ўзбекистонга хизмат визаси бўйича узоқ муддат - 6 ойга қадар давом этадиган хизмат сафарига келяпти. У Ўзбекистон фуқароси квартирасида рўйхатдан ўтказилиши (вақтинча прописка қилиниши) мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 1327
03.12.2015

Ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шакллари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар) таклифи бўйича Ўзбекистонда вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда рўйхатдан ўтишлари ва яшашлари мумкин. Бу Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларида (ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон Қарорига 2-илова) назарда тутилган.

 Қабул қилувчи ташкилотлар хорижий фуқароларга Ўзбекистон қонун ҳужжатларида ва мазкур Қоидаларда назарда тутилган уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўз вақтида тушунтирадилар. Улар тегишли ҳисоб юритадилар, шунингдек уларнинг вақтинча прописка қилинишини таъминлаш, республика ҳудудида юришлари ва уларга белгиланган бўлиш муддатлари тугаши билан Ўзбекистондан чиқиб кетишлари учун жавобгар бўладилар.

 Хорижий фуқаролар ички ишлар органлари томонидан вақтинча рўйхатдан ўтказилади. Улар ҳар ҳафтада ҳудудий манзил-маълумотнома бюросига кетиш ва келиш варақаларини юборишга мажбур. Меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларидаги масъул шахслар уларнинг ҳисобини юритадилар. Улар ўзлари жойлашган жойдаги манзил-маълумотнома бюросига ҳисобга олиш учун рўйхатдан ўтказиладиган, келиб жойлашган шахсларнинг анкета-аризаларини ҳар ҳафтада юборишга мажбур. Хорижий фуқаролар қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма мурожаатномалари асосида рўйхатдан ўтказилиши керак. Мурожаатнома ички ишлар органларига, байрам ва дам олиш кунларини истисно қилган ҳолда, хорижий фуқаролар қабул қилувчи ташкилотларга миллий паспортларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун топширган вақтларидан бошлаб 3 суткадан кечикмай берилиши керак.

 Агар фуқаролар Ўзбекистонга келган, яъни назорат-ўтказиш пункти томонидан қўйилган санадан 3 кун ўтгандан кейин (байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно) ички ишлар органларида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан республика ҳудудида бўлганларида ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳмонхоналарга жойлаштириш тақиқланади.

 

Меҳмонхоналар маъмурияти ЎзРга келиш визасига эга бўлмаган, шунингдек бошқа қоида бузишларга йўл қўйган хорижий фуқаролар тўғрисида ҳудудий ички ишлар органларига зудлик билан хабар қилишга мажбурдир. Бундай шахсларни меҳмонхоналарда расмийлаштириш фақат ички ишлар органларидан рухсат олингандан сўнг амалга оширилиши мумкин.

 Ҳужжатларни расмийлаштириш ва меҳмонхоналарга жойлашган хорижий фуқароларнинг бўлиш муддатини узайтириш қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномасида кўрсатилган, лекин визанинг амал қилиш муддати доирасида амалга оширилади. Яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш хорижий фуқаро меҳмонхонага келгандан сўнг 48 соат мобайнида амалга оширилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика