Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Уй сотиб олганимдан кейин туман сув таъминоти корхонаси билан шартнома тузмадим. Бундай ҳолатда таъминотчи вужудга келган низо бўйича шартнома шартларини далил қилиб кўрсатиши мумкинми?
Уй сотиб олганимдан кейин туман сув таъминоти корхонаси билан шартнома тузмадим. Низо вужудга келганда таъминотчи шартнома шартларини далил қилиб кўрсатаётир.


Ответы экспертов
Ответов: 278
24.12.2015

Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 15-банди (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига 2-илова) истеъмолчиларга (субистеъмолчиларга) сув бериш ва улардан оқова сувларни қабул қилиш фақат таъминотчи билан истеъмолчи (субистеъмолчи) ўртасида тузилган шартнома мавжуд бўлгандагина амалга оширилишини белгилайди.

Сиз низонинг моҳиятини кўрсатмагансиз. Агар сўз коммунал маҳсулоти истеъмоли учун ҳақ тўлаш ҳақида бораётган бўлса, у ҳолда масала ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб ҳал қилинади. Совуқ сувни истеъмол қилишда истеъмолчи билан таъминотчи ўртасида тузилган шартнома мавжуд эмаслигига қарамай сиз унинг учун тўловни амалга оширишингиз шарт. Талаб қўяётган томон фактлар ва асослар келтириши ҳамда далил қилиб кўрсатаётган ҳолатларни исботлаши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика