Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Суд карори билан банкка туланган давлат божини кайтариб олишим мумкинми? Агар мумкин булса кандай тартибда амалга оширилади?
Мен 2013 йилнинг 18 декабр куни "Ипотека банк" Хоразм филиали рахбариятининг "уз аризангни ёз акс холда модда билан бўшатамиз" каби сиқувга олиши натижасида ишдан ноҳақ бўшадим. 2014 йил охирига келиб утказилган аудит натижасига кура менга 4 075 242,76 сум ортикча мукофот пули туланганлиги аникланди ва мен 2014 йил 16 декабр куни ариза билан мурожаат килиб, ортиқча туланган мукофот пулини оилавий холатимдан келиб чикиб (ипотека кредитим борлиги) хар ойда ойлик маошимнинг 30% гача тўлаб боришимни билдирганман. Шунга асосан 2015 йил октябр ойигача 1 000 000 сум пул кайтардим.Лекин банкдан менга ноябр ойида "5 кун ичида тулик суммани туламасанг судга берамиз" деган огохлантириш хати келди.Мен банк бухгалтерига қарзни 2015 йил декабр ойида тўлиқ тўлашимни бир неча бор оғзаки айтишимга карамасдан 23.11.2015 йил куни менга нисбатан 3 382 766 сум (бундан 307 523 суми яъни 10 % давлат божи) ундириш тўғрисида Фукаролик судига даъво аризаси киритилди. Мен 3 075 242 сум ортикча мукофот пулини 26.12.2015 йил куни туладим ва карзим йуклиги тугрисида маълумот сурадим, бироқ 307 524 сум давлат божи банк хисобидан даъво аризаси киритилган пайтда давлат божи сифатида тўланганлигини айтишди ва ушбу суммани 31.12.2015 йил куни тулашга мажбур булдим.Билишимча мендан давлат божини ноконуний тарзда ундиришган.


Ответы экспертов
Ответов: 57
01.07.2016

Таърифланаётган ҳолатда давлат божи мажбурий тўланиши лозим эди ҳамда у қайтарилмайди, яъни давлат божи қонуний ундирилган. Суд қарори билан фуқаронинг муайян суммани тўлаш бўйича мажбурияти белгиланган, унга давлат божи суммаси ҳам кирган. Демак, Фуқаролик процессуал кодексининг 116-моддасига мувофиқ ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажатларни ундириб беради. Бундан ташқари, ЎзР ОС Пленумининг “Фуқаролик ишлари бўйича суд  харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сон қарорининг 17-банди билан умумий қоидага кўра, иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлаши кўзда тутилади. Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ФПК 114-120-моддалари билан тартибга солинади. Шу сабабли, суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан, зарур ҳолларда эса, бир тарафга бошқа тараф йўқотган иш вақти учун ҳақ тўлаш мажбуриятини юклаш билан боғлиқ ҳолатлар мавжудлигини текшириши шарт, бу ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафлар (тараф)дан ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани ҳал қилув қарорининг (ажримнинг) хулоса қисмида кўрсатиши лозим.

Кўриб чиқилаётган саволда кўрсатилганидек, унинг муаллифига ипотека кредити расмийлаштирилган. утилади. Инчунун, ФПКнинг 110-моддасида давлат божини тўлашдан озод қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади дейилган. Фуқаронинг мулкий аҳволига қараб, суд уни давлат даромадига суд харажатларини тўлашдан озод қилишга ҳақли. Кейин, ФПКнинг 111-моддасида кўрсатилганидек, суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Юқоридагиларга асосан, савол муаллифи кўтарган масала суд томонидан фуқаролик иши кўрилаётган чоғда ҳал қилиниши мумкин эди. Ҳозирги вақтда қабул қилинган суд қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш имконияти сақланиб қолган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика