Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ишчи ва ходимларга йил ёки чорак мобайнида қандай миқдорда мукофот тўлаш мумкин? Мукофот бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай?


Ответы экспертов
Ответов: 196
20.01.2016

Меҳнат кодексининг 153-моддасига биноан корхонада меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда кўзда тутилиши мумкин.

Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи  хизматлар ишчилари, бошқарув аппарати ходимлари ва бошқаларга  мукофот тўлаш тўғрисидаги Низом корхонанинг локал ҳужжати ҳисобланади. У иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланади.

Ходимларга мукофот тўлаш тизими ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусияти, тармоқ, корхонанинг молиявий имкониятлари, стратегик мақсадлари ва бошқа кўрсаткичларга боғлиқ.

Мукофот тўлаш тизими билан қуйидаги кўрсаткичлар учун мукофотлар белгиланиши мумкин:

-ходимнинг асосий меҳнат мажбуриятлари доирасидан ташқарига чиқадиган ишларни бажариши ва ошириб бажариши учун. Уларга асосий иш натижалари учун турли мукофотлар ва ишбай ҳақ тўланадиган ходимларга меъёрларни ошириб бажариш учун тўловни шакллантириш тартиби киради. Бу ҳолатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш даражасини назорат қилиш имконини берадиган миқдорий параметрлар аниқланиши керак;

-мунтазам тусга эга бўлмаган муайян ютуқлар ёки муайян, етарлича узоқ календарь даври мобайнидаги (ярим йиллик, йиллик) жамоавий ишлар натижалари учун. Бунда ҳар бир ходимнинг меҳнати натижалари ва унга мукофот тўлаш миқдори ўртасида аниқ белгиланган миқдорий боғлиқликлар бўлиши мумкин эмас.

Ой, чорак, йил якунлари бўйича ишлаб-чиқариш-хўжалик фаолиятининг асосий натижалари учун мукофотлар тўлашни кўзда тутадиган мукофот тўлаш тизими энг кўп тарқалган тизим ҳисобланади.

Агар корхонада жамоа шартномаси ёки мукофот тўлаш тўғрисидаги низом мавжуд бўлмаса, у ҳолда иш берувчи алоҳида ажралиб турган ходимга буйруқ асосида якка тартибда мукофот тўлашга ҳақли.

Мукофотлар суммаси рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига  киради (СКнинг 173-моддаси) ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ (СКнинг 170-172-моддалари), ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланади (СКнинг 307-моддаси).

Мукофотлар суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратмалар объекти ҳисобланади. Ажратмалар ставкаси 1% миқдорида белгиланган. Бунда, 2015 йил 1 январдан бошлаб ШЖБПҲга ажратмалар ҳар ойда “0” ставка бўйича солиқ солинадиган 1 ЭКИҲга тенг суммадан ҳисобланмайди (ЎзР Президентининг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 9-илова).

Ҳисобланган суммалар жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ суммасининг камайиши ҳисобидан ўтказилади.

N

 

Хўжалик операцияси мазмуни

 

21–БҲМСга мувофиқ счётлар корреспонденцияси

Қайдларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Дебет

Кредит

1.

Ишлаб бериш меъёрини бажариш учун мукофот ҳисобланди

Харажатларни ҳисобга олиш счётлари

6710 «Ходимлар билан ҳисоблашишлар»

Ишлаб беришни ҳисобга олиш бўйича бошланғич ҳужжатлар, иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаси (ведомости)            

2.

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисобланди

6710 «Ходимлар билан ҳисоблашишлар»

6410 «Бюджет билан ҳисоблашишлар»

Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси (ведомости), бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби

3.

ШЖБПҲга 1% ҳисобланди

6410 «Бюджет билан ҳисоблашишлар»

6530 «ШЖБПҲга ажратмалар»

Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси (ведомости), бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби

4.

Суғурта бадали ҳисобланди

 

6710 «Ходимлар билан ҳисоблашишлар»

6520 «Бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисоблаб ёзиш»

Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси (ведомости), бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби

5.

Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланди

Харажатларни ҳисобга олиш счётлари

6520 «Бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисоблаб ёзиш»

Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаси (ведомости)

6.

Ходимга кассадан иш ҳақи ва мукофот тўланди

 

6710 «Ходимлар билан ҳисоблашишлар»

5010 «Кассадаги пул маблағлари»

Тўлов қайдномаси (ведомости)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика