Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ҳамкасбим S-3 туридаги визага эга. У шу визага биноан оиласини Ўзбекистонга олиб кела оладими?


Ответы экспертов
Ответов: 1322
13.01.2016

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига (ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон Қарорига 1-илова) кўра, Ўзбекистон ТИВ ва унинг ҳудудий бўлинмалари визаларнинг (чиқиш, чиқиш-келиш туридаги) амал қилиш муддатини узайтиришни хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун амалга оширади:

а) Ўзбекистон Республикаси ТИВда аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, Ўзбекистон АВда рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига (ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига), шунингдек ТИВда аккредитация қилинган матбуот вакилларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига;

б) расмий ва парламент делегациялари аъзоларига;

в) дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;

г) «а» кичик бандда кўрсатилган хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга.

S-3 визаси (хизматга оид) Ўзбекистонда давлат муассасаларининг таклифига кўра хизмат сафарларини амалга оширадиган шахсларга берилади. Уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларига визалар берилиши мазкур Тартибда назарда тутилмаган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика