Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Якка тартибдаги тадбиркор трикотаж буюмлари ишлаб чиқариши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 423
02.02.2016

Ҳа, мумкин. Якка тартибдаги тадбиркор бу юридик шахс ташкил этмасдан тижорат фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахсдир.  Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ВМнинг 07.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-иловада келтирилган. Мазкур илованинг III бўлимига биноан якка тартибдаги тадбиркорлар тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш каби маиший хизматлар билан шуғулланиши мумкин. Юқорида кўрсатилган рўйхатдан келиб чиқиб, якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш, яъни трикотаж буюмларини тикиш ва тўқиш билан шуғулланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, якка тартибдаги тадбиркор амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда ходимларни ёллашга, юқорида кўрсатилган фаолият тури учун эса биттадан уч нафаргача ходимни ёллашга ҳақли. Якка тартибдаги тадбиркор ва якка тартибдаги тадбиркор ёллаган ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилиги ва ВМнинг 31.07.2015 йилдаги 219-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика