Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Паспорт столи ходимларининг рад жавоби асослими?
Мен 2012 йил 15 декабрда 11-банд билан Тошкент шаҳрига доимий прописка қилинганман. Ҳозир уй сотиб олиш ҳуқуқига эгаман ва маълумотнома ҳам олдим. Турмуш ўртоғим ва бир ярим яшар фарзандимни доимий прописка қилишим мумкинми, деган саволимга паспорт столдагилар йўқ деб жавоб беришди. Уларнинг рад жавоби асослими?


Ответы экспертов
Ответов: 1327
26.01.2016

АВ томонидан 2012 йил 4 майда 2358-сон билан рўйхатга олинган, ИИВ буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 15-банди ва "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон) илова қилинган  рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ, давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур бандда кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика