Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимнинг Банк-молия академиясида ўқиш даврида унинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ходимнинг ўқиш даврида унга байрам мукофотлари ва чорак якунлари бўйича мукофотлар тўланадими? Ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақи ўқиш тугагунча ўзгаришсиз қоладими?
Бош мутахассис Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилинди. Ўқиш 2015 йил октябрь ойида бошланди. ВМнинг 16.09.2013 йилдаги 255-сон қарорига мувофиқ тингловчиларнинг асосий иш жойи ва ўртача иш ҳақи миқдори ўқиш муддати мобайнида сақланади. 2015 йил сентябрь ойида ходимга навбатдаги меҳнат таътили берилди. Август-сентябрь ойларида унга қуйидагилар ҳисобланди: 2015 йил август ойи учун – жами 1 030 119 сўм ҳисобланди, шу жумладан: лавозим маоши – 828 303 сўм, МРЖ – 201 816 сўм; 2015 йил сентябрь ойи учун – жами 2 455 271 сўм ҳисобланди, шу жумладан: лавозим маоши – 318 896 сўм, МРЖ – 53 940 сўм, таътил пули – 1 171 302 сўм, моддий ёрдам – 911 133 сўм.


Ответы экспертов
Ответов: 196
11.02.2016

ВМнинг 16.09.2013 йилдаги 255-сон қарорининг 37-бандига асосан грант ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётганидан қатъи назар тингловчиларнинг асосий иш жойи ва ўртача иш ҳақи миқдори ўқиш муддати мобайнида сақланади.

Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак (МКнинг 166-моддаси).

ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорининг 6-иловаси 5-бандига мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.

Ходим ўқишда бўлган даврда тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари ошган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхонанинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорининг 6-иловаси 6-банди).

Ҳисоб-китобга суғурта бадаллари ҳисобланадиган тўловлар киритилади.

СКнинг 306-моддасига мувофиқ 172-моддада кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объектидир, уларга шунингдек қуйидагилар ҳам киради:

-СКнинг 175-моддасига мувофиқ ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш, шу жумладан йиллик таътилга ҳақ тўлаш,

-юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги қоидасида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (СКнинг 173-моддаси 2-банди).

2016 йил 1 январгача моддий ёрдам фуқароларнинг суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўловининг солиқ солинадиган бошқа даромадлар сирасига кирган (СКнинг 178-моддаси 16-банди).

Суғурта бадаллари ҳисобланадиган барча тўловлар улар ҳисобланган вақтдаги, яъни иш ҳақи ҳисоб-китоб-қайдномасига (ведомостига) асосан тўғри келган ойдаги иш ҳақига киритилади.

Бинобарин, агар ходимнинг ўқиши 2015 йил октябрь ойидан бошланган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш учун август-сентябрь ойлари учун ҳисобланган суммалардан фойдаланиш керак.

Ўртача ойлик иш ҳақи 1 287 128,5 сўмни (2 574 257 / 2) ташкил қилади.

                     Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби 

 

Лавозим маоши

МРЖ

норма ва нормадан ортиқ таътил пуллари

 август

828 303

201 816

 

 

 

 

 

 сентябрь

318 896

53 940

1171302

 

 

 

 

 

1 147 199

255 756

1 171 302

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

2 574 257

 

 Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-моддаси).

Бунда ходимларга мукофот тўлашнинг барча шартлари Мукофот тўлаш тўғрисидаги низомда белгиланади.

Мукофот тўлаш тўғрисидаги низом корхонанинг локал ҳужжати ҳисобланади ҳамда қуйидагиларни сақлаши керак:

-мукофот тўлаш қаратилган аниқ вазифалар кўрсатилган ҳолда ходимларнинг турли гуруҳлари бўйича хўжалик фаолияти якунлари учун мукофотланаётган шахслар доираси белгиланадиган умумий қоидалар;

- ходимларнинг алоҳида гуруҳлари ёки ишлаётганлар тоифалари учун мукофот тўлаш манбалари, шартлари, миқдорлари, даврлари ва муддатлари;

-мукофотларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.

Шунинг учун ходим томонидан ижтимоий мажбуриятларни бажарилиши даврида уни мукофотлаш тўғрисидаги масала иш берувчи томонидан ҳал қилиниши ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилиши керак.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика